Савол

19:31 / 16 март | Bektemir | 1442

Ассалам алайкум раҳматуллоҳу ва барокатуҳ Одина опа саломатмисз рамазон ойи муборак бўлсин саволим шундан иборатки қизалоғим 3ойлик бўлди 2ойликка тўлганда неврапатолог текшириб кўриб бошида сув миқдори кўплиги сабабли дори ёзганди дориларни бериб бошлаганимиздан кейин қўшимча овқат ичиш сони камайиб кетти ўзимда сут камлиги сабабли қўшимча овқат бериб келётгандим хозирда қўшимча овқатни берсак йиғлаб бош тортади шунга нима қилсам болади жавоб учун олдиндан раҳмат ишлариз ривожини берсин

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!  Педиатр кўригига чиқинг, болани вазни, бўйи ва бош айланасини ва ташқи кўринишларини инобатга олиб тўғри овқатланишни қизингизга индивидуал ёндошиб тавсия беради.  Педиатр лозим топса қайта неврапатолог кўригига юборади. Чақалоқни кўрмасдан  ҳеч қандай тавсия бериш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!