Ҳақиқатни айтсам ёқмайди

10:58 / 13.05.2020 | Шахиста Саидахмедова | 449
Ассалому алайкум! Келин бўлиб тушган жойимда жуда кўп ирим қилишади ва ароқни тиббий мақсадда фойдаланиш учун сақлашади. Мен “ирим қилманг”, десам “ота-боболаримиз қилишган”, деб туриб олишади. “Ароқларни уйдан чиқариб қўяйлик”, десам асло ёқмайди. Нима қилишга ҳайронман. Баъзи пайтлари “динимизда бундоқ деб айтилган”, десам мени гап қайтаргандек кўришади. Қандай йўл тутай?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз нотўғри ишлардан сақланинг. У ишлар учун ўзлари жавоб беришади.  Валлоҳу аълам!