Ҳикмат

20:32 / 26-aprel 3075

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:

«Таомнинг энг ёмони бойлар даъват қилиниб, камбағаллар тарк қилинган валийма (зиёфат) таомидир», дер эди».


Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


Баъзиларнинг бойларнинг маросимида қатнашиб, камбағалнинг маросимига бормаслиги ҳам катта беодобликдир. Бу иш мутакаббирлар ва риёкорларнинг ишидир. Маросим эгасининг камбағаллиги, обрўси юқори эмаслиги ёки таомининг озлиги, сифати яхши эмаслиги унинг чақириғини қабул қилмаслигига сабаб бўлмаслиги керак.


Зотан, маросимлар турли табақадаги мусулмонларни бир-бирларига янада яқинлаштириш учун жорий қилинган.


@BintuSodiq

Муаллиф
Таржимон
Манба