Яхшиликнинг калити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида, уловларида эдим,

У Зот:«Эй бола, албатта, мен сенга бир калималарни ўргатувчиман. Аллоҳни муҳофаза қил, сени муҳофаза қилур. Аллоҳни муҳофаза қил, уни қаршингда топурсан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг, Аллоҳдан сўра.

Билгинки, агар уммат сенга бир нарса билан манфаат беришга жам бўлишса, Аллоҳ сенинг фойданга ёзган нарсадан бошқаси билан ёрдам бера олмаслар. Агар бир нарса билан сенга зарар беришга жам бўлсалар, Аллоҳ сенинг зарарингга ёзган нарсадан бошқаси билан зарар бера олмаслар. Билгинки, албатта, ёмон кўрган нарсангга сабр қилишда кўп хайр бор. Албатта, нусрат сабр билан. Албатта, шодлик ғам билан. Албатта, қийинчилик билан осонлик бор. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриган», дедилар».

Кичкинтойларим!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу сизларнинг ёшингизга ўхшаш ёшда эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга қилган васиятлари ҳақида ҳикоя қиладилар. Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу васиятни қилган кунда ёшлари ўн ёшларда эди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу доимо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан таълим олишга ҳарис эдилар, бас, улардан сўрар эдилар, улардан ёдлаб олар эдилар, ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини илмга бўлган муҳаббатлари учун яхши кўриб қолган эдилар.

Кунлардан бир кун Ибн Аббос уловга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига миндилар, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига фойдали сўзлар билан васият қилишни хуш кўрдилар.

Кичик ўғлим, Аллоҳ қандай муҳофаза қилинади, деб ҳайрон бўларсан. Ахир У Зот барча нарсани яратувчиси, қушларга қандай учишни ўргатган, балиқларга сувда қандай сузишни ўргатган, осмонни, юлдузларни ерга тушишидан сақлаган Зотдир.Кичик ўғлим! Кичик қизим!

Аллоҳни муҳофаза қил, дейишдан мурод, яъни биз Аллоҳнинг чегараларини ва ҳуқуқларини, буйруқларини, қайтариқларини муҳофаза қилишимиз лозимдир. Намоз ўқиймиз, рўза тутамиз, яхши амаллар қиламиз. Ёлғон гапирмаймиз. Катталарга итоатда бўламиз. Тилингда Аллоҳни муҳофаза қил деганда, ёлғон, чақма-чақарликдан тийилишни, балки тил билан доимо яхши, пок, фойдали гапни гапиришни, Қуръон тиловати ва илм ўрганишни тушунамиз.

Қалбингда Аллоҳни муҳофаза қил деганда, ўзинг яхши кўрган нарсани бошқага раво кўришни тушунамиз.

Кўзингда Аллоҳни муҳофаза қил деганда, Аллоҳ яратган нарсаларнинг (осмон, Қуёш, Ой каби) улуғлигига назар солишни тушунамиз.

Ўғлим! Қизим!

Агар айтиб ўтилган нарсаларда Аллоҳни муҳофаза қилсанг, амалингга яраша мукофот бўлади. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, сени дунёда касалликлардан, охиратда эса дўзах азобидан сақлайди.

Доимо дуоларинг бундай бўлсин:

Аллоҳим, Ислом ила мени турган ҳолимда сақла.

Аллоҳим, Ислом ила мени ўтирган ҳолимда сақла.

Аллоҳим, Ислом ила мени ётган ҳолимда сақла.

Албатта, Аллоҳ яхши хулқли ва яхши амаллар қилувчи бандаларини севади.

Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, халога давоми...

10:01 / 29.11.2016 5885
Жума куни ғусл қилишнинг фазилатлари жуда кўп ҳадисларда таъкидланган. Ғусл қилаётган вақтда жума куни давоми...

08:59 / 26.01.2017 4117
Давоми..... Эркак кишининг имкониятлари ва уларга берилган вазифанинг мантиқий хулосаси Аллоҳ таоло ҳикмат давоми...

10:34 / 11.03.2017 9383
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч дуо мустажобдир. давоми...

09:36 / 29.11.2016 6668