Саккиз-тўққиз ёшли боланинг жисмоний ҳолати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8-9 ёшда бола ҳали ўсишда давом этади. Бироқ ҳали балоғат ёшига ўтиш даври келмади. Бу пайтда бола организми ҳали «болаларга хос», катталарникига ўхшай бошлагани билан, ҳали нозик. У тўлақонли дам олиш, тиниқиб ухлаш (бир суткада ҳеч бўлмаганда 9 соат) ва тўғри овқатланишга эҳтиёж сезади. Иккинчи - учинчи синфларда мактаб дастури қийинлашади, бу пайтда кўпчилик болалар атрофдаги нарсаларни сезмай, батамом ўқишга шўнғиб кетишади.

Ўқувчининг иш жараёнига, яъни ўқишига доимий равишда аралашиб туриш тавсия этилмайди, бироқ ундан четланиш ҳам тўғри эмас. Бу ёшда болангизнинг ҳар кунги сайр ва спорт билан шуғулланишини  таъминланг. Бола организми ўсяпти ва ривожланяпти, ҳаракатсиз унга қийин. Болангиз бир ёки икки йил илгари қанча ҳаракат қилганини эсланг. Ҳозир бола кўп вақтини дарс тайёрлаш билан ўтказади, жисмоний фаолликка эса, деярли, вақти қолмайди.  Бу пайтда эса боланинг суяклари ва мушаклари шаклланишда давом этади ва доимий ҳаракатга мухтож. Ўтроқ ҳаёт тарзи ҳамиша ва ҳаммага, айниқса, болаларга зарарлидир. Бу ҳолат бош оғриғи, кўриш қобилиятининг ва иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ёшда кунига икки соатлик сайр унинг учун мажбурий бўлиши лозим.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids5802,5803,5804,5805,5806,5807,5808,5809,5829 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

09:17 / 03.02.2017 14477
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

13:44 / 27.03.2019 4921
  Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида Қуръон мусобақасининг сўнгги босқичига тайёргарлик давоми...

13:56 / 15.04.2018 4876
Аъробийдан аёлларнинг яхшиси қандай экани сўралди. У Аёлларнинг яхшиси гапирсанг тасдиқлайдиган, давоми...

21:47 / 24.09.2023 3252