Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Витаминлар алифбоси
Боланинг соғлом ва гўзал бўлиб ривожланишида витаминларнинг аҳамияти катта. Биз, ҳаммамиз, витаминлар: кўкатлар, сабзавотлар, мевалар, реза мевалар таркибида борлигини биламиз. Аммо шундай витаминлар ҳам борки, улар ҳайвонлардан олинадиган ёғлар таркибида мавжуд бўлиб, болалар ва катталар учун жуда зарурдир. А витамини - инфекцияларга қарши кураш Икки хил шаклда бўлади: ретинол ва каротин. Балиқ мойи, печение, тухум, сут маҳсулотларидан ретинолни топиш мумкин. Булар организмнинг А витаминига бўлган талабининг учдан бир қисмини қондиради. Каротин эса ўсимлик ёғлари таркибида бўлади. Бундан ташқари, сабзи, помидор, кўкат ва сариқ рангли сабзавотлар, мевалар, реза меваларда ҳам мавжуд. Каротин ёғда яхши эрийди, шунинг учун бу маҳсулотларни ёғ, қаймоқ ёки сметана билан истеъмол қилган маъқул. Каротин кўриш органлари билан боғлиқ кўпгина касалликларни даволашда ёрдам беради. Иммунитет витамини деб аталади, чунки организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини оширади. Тери ва сочни соғлом, гўзал ҳолатда сақлайди. Боланинг бўйи ўсишида ёрдам беради, суякларни мустаҳкамлайди, тиш ва тиш милкларини соғломлаштиради. Қалқонсимон безлар фаолиятини яхшилайди. А витамини етишмаганда тери қуриб, хунуклашиб қолади. У қизариб, арчилиб туша бошлайди. Организмнинг инфекцияларга қарши курашиш лаёқати пасайиб кетади. Ретинол етишмаслиги оқибатида кўзларнинг қизариб кетиши ва ачишиши кузатилади. Мабодо шифокор А витамини ичишни тавсия қилса, қанча миқдорда ичишни ёзиб олишни унутманг, чунки бу витаминни меъёридан ортиқ ичиб юбориш ҳам хавфли. Агар юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб турсангиз, қўшимча А витамини ичишга ҳожат қолмайди. Д витамини - суяклар мустаҳкамлиги Д витамини - калциферол, виостерол, эргостерол ва қуёш. Қуёш нури ёғли моддалар билан биргаликда бу витаминнинг пайдо бўлиши ва тери орқали ичкарига сўрилишига ёрдам беради. Калцеферолга бой озуқалар таркибига балиқ мойи, сарда, селд, тунец балиқлари, сут ва сутли маҳсулотлар киради. Суяк ва тишларни мустаҳкамловчи калций ва фосфор моддаларининг организмга сўрилишида ёрдам беради. А ва С витаминлари билан биргаликда қабул қилинса, шамоллаш касалликларига ҳам фойдаси бор. А витаминининг ўзлаштирилишини таъминлайди. Кўз жилди, шиллиқ пардасининг яллиғланишини даволашда ёрдам беради. Д витамини етишмовчилигида рахитнинг турли кўринишлари, тишлар емирилиши ва суякларнинг юмшоқлашиши оқибатида бола суякларининг номутаносиб ривожланиши кузатилади. Е витамини - кислород демак Е витамини токоферолларнинг аралашувидан таркиб топган. Фаол антиоксидант. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар орасида тухум Е витаминининг кони ҳисобланади. Токоферол ўсимликлар таркибида ҳам бор, энг бойлари: буғдой, ўсимлик ёғи, соя, исмалоқ, баргли кўкатлар ва бошоқли ўсимликлардир. Агар овқатларда ана шулар билан биргаликда жонзотлар ёғларидан фойдаланилса, Е витамини организмга яхши сингади. Токоферол организмда қисқа муддат сақланади, шунинг учун ушбу маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни ҳар куни истеъмол қилиш керак. Организмнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди. А витамини билан биргаликда ўпкани нотоза ҳаводан асрайди. Куйган ва кесилган жойларнинг ўрни тезроқ ва чандиқсиз битишини таъминлайди. Организм ҳужайраларининг чидамлилигини оширади. Унинг тахчиллиги қон хўжайраларининг бузилиши, камқонлик, мушак толаларининг бўшашишига олиб келади. К витамини - фойдали бактериялар К витамини ичакларда яшайдиган ҳаво бактерияларини пайдо қилиши мумкин. Бактерияларга қарши дори-дармонлар ишлатиш оқибатида фойдали бактериялар ҳам камайиб кетса, К витамини тавсия этилади. К витаминига бой бўлган маҳсулотлар - яшил баргли сабзавотларнинг фақат янги узилганлари. Музлатилган маҳсулотларда К витамини ўлган бўлади. Бундан ташқари, йогурт, беда, тухум сариғи, соя, балиқ мойлари таркибида кўп бўлади. К витамини қон қуюлишини нормал ҳолатда сақлайди. К витамини тахчиллиги оқибатида кучли ич кетиши мумкин. Бу антибиотикларни таваккал қабул қилиш оқибатида келиб чиқади. Ғ витамини — соғлом тери ва сочлар Ғ витамини - тўйинмаган ёғли кислоталар. Бу истеъмолда ишлатиладиган ўсимлик ёғлари таркибидаги кислоталардир. Кўпгина керакли ёғли кислоталар қуйидаги ўсимлик ёғлари таркибида бўлади: зиғир, соя, кунгабоқар, ёнғоқ, ерёнғоқ, писта, бодом. Аммо буларнинг ҳаммаси очиқ идишларда сақланиши шарт, иссиқда таркибидаги Ғ витамини бузилиб кетади. Ғ витамини тери ва сочлар соғломлигини асрайди. Кичкинтойнинг бўйини ўстиради ва умумий аҳволини яхшилайди. Ички секреция безларининг фаоллигига самарали таъсир қилади, калцийнинг сўрилишини яхшилайди. Ортиқча вазнлардан халос этишда ҳам унинг ёрдами катта. Ғ витамини тўйинмаган ёғларни куйдириш хусусиятига эга. Тўйинмаган ёғли кислоталар етишмаслигининг бошланғич белгилари: терида сариқ ёғли тангачалар пайдо бўлади, сочлар қуриб қолади ва мўртлашади. Агар унинг тахчиллиги ошиб кетса, ҳар хил тошмалар тошади, ич кетишига мойиллик бошланади. Агар болангиз соғлом, гўзал ва умуман, ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишини истасангиз, унинг таомномаси витаминли озуқаларга бой бўлишига эътибор беринг. «Ёш оналар мактаби» |