Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.
50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини сухандон (радио орқали матн ўқувчи) сўради: — Онахон, айтинг-чи, сирингиз нимада? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами? Ё бошқасидами? - деди. Онахон: — Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида. Аёл уйини жаннатга айлантириши ё аксини қилиши мумкин. Гап бойликда, деб ўйламанг. Қанча давлатманд, аммо бахтсиз аёллар бор. Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади. Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади. Яна жуда кўплари пишир-куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолийди. — Унда сизнинг сирингиз нимада? - деб сўради сухандон. Онахон: — Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан сукутга шўнғардим. Бошимни эгиб, хокисорлик билан гапларини тасдиқлардим. Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак. Эркак киши закий бўлиб, бу қилиғини тушунади. Журналист сўради: — Уруш-жанжални бошласалар, бошқа хонага чиқиб кетса бўладими? Сиз олдиларидан чиқиб кетмасмидингиз? - Асло... агар эрнинг олдидан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҳурматсизлик, уни эшитишни истамаган бўласиз. То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Хўп» деб турардим. Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми?» дердим ва чиқиб кетардим. Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар-да. Смайлик «smile» дам олишлари керак бўларди. Мен эса хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим. — Шунча гапдан кейин нима қилардингиз? Аразлаб, бир-икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз? — Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан эҳтиёт бўлиш керак. Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади. Яъни унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар. — Шундай ҳолатда нима қилардингиз? — Бир-икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим. Албатта, шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди. Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим. «Мендан хафамисан?» десалар, «Йўқ», дердим. Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар. — Сиз ўша гапларга ишонармидингиз? — Ҳа, албатта. Мен ўзимга ишонаман, аҳмоқ эмасман-ку!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, хотиржам бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми? — Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади? — Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир. Эр-хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Қанақасига ғурур бўлсин? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими? Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, «Товус»... Ҳайвон қилиб яратилганида, «Кийик»... Ҳашарот бўлганида, «Капалак» бўларди. Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганида эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда мўмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш «ҲУР» ларни аёл жинсида яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади. Аёл зоти ажиб-да?!!
Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади. Улғайганда эрининг иймонини тўлдиради. Она бўлганида эса ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.
Интернет материаллари асосида тайёрланди