Тандир варақи сомса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сомсанинг ушбу тури шаҳар аҳолиси ўртасида анча қадимдан келиб чиққан бўлиши керак. Чунки ҳафсала билан бемалолчиликда тайёрлашни тақозо қилиши ва тузилиши ҳам чиройли – тўрт шаклда, хўрандага эстетик завқ берадиган қилиб ясалиши каби омиллар, бунга ишора қилади.Тандир варақи сомсаси тўй, байрам ва катта меҳмондорчилик издиҳомларида асосий маза ҳисобланади.

Оддий хамир тайёрлайсиз, ўраб 10 – 12 минут тиндириб олгач, ўқлов ёрдамида 1 — 2 мм қилиб ёясиз. Ёйманинг юзига эритилган мол ёғи суркасангиз, у дарҳол тўнглайди. Ана шундай ёймани рулон қилиб ўрайсиз, ёғ томони ичида қолади.

Рулондан эни 5 см келадиган тўгаракчалар кесасиз. Ҳар бир тўгаракчани бармоқ билан текислаб, жува ёрдамида 2 – 3 мм келадиган қилиб ёйсангиз, қатлама жилд ҳосил бўлади. Жилдлар ўртасига 1 ош қошиғида қийма солиб, хоҳ юмалоқ, хоҳ учбурчак, хоҳ тўртбурчак, хоҳ квадрат шаклида бўлган сомсалар тугасиз. Тўгарак ёйма ана шу хил шаклида сомса тугиш учун энг қулай ҳисобланади. Сомсаларни тандирга ёпиб ёки патниси ёғланган духовкага қўйиб, пиширасиз. Дастурхонга ликопчаларда тортилади. Ушбу сомсани иссиғида ҳам, совиганда ҳам эмас, илиғида истеъмол этиш лаззатли бўлади.

Масаллиқ: хамири учун 500 гр оқ ун, 1 стакан сув, 1 чой қошиғида туз, 50 гр мол ёғи (ёймага суртиш учун); қиймаси учун 400 гр гўшт, 50 гр думба (чарви) ёғ, 300 гр пиёз, 1 чой қошиғида туз ва мурч керак бўлади

Мавзуга оид мақолалар
Ислом илм дини эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Исломни ўрганиш учун ҳам илмга уриниш лозим. Барча исломий давоми...

13:25 / 10.11.2016 10571
Қайси бир ишнинг охиратга бирор фойдаси бўлмаса, у беҳуда иш ҳисобланади. Қуръон ва ҳадисда беҳуда гап ва давоми...

13:50 / 25.01.2017 4477
Маълумки, навбатдаги Қуръон мусобақаси кеча 10 февралдан Тошкент вилояти бўйлаб бошланди. Аввало, Бўка давоми...

18:22 / 11.02.2018 3227
Рамазоннинг ярми ўтди. Ижтимоий тармоқ, чатлар ва турли гуруҳларда баъзи оналар ўз фарзандлари билан бирга давоми...

13:46 / 27.05.2019 4104