Асаларининг муми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Табобатда минг йиллар давомида қўлланиб келинаётган ушбу восита асалари уяси бўлиб, одамлар ҳам озуқа, ҳам шифо учун истеъмол қиладиган асал айнан ана шу уяларда жамланади. Унинг уч хили бор: 1.Асаларилар қанчадан-қанча йўл босиб, гул ва гиёҳлар бағридан саралаб йиққан ва авайлаб олиб келган нектарини ана шу уяларда жамлаб, асалга айлантиради. Асали олинган уялар ҳам инсон соғлиги учун асқотади. Биз асалари уяси деб атаётганимиз,табобатда асалари муми номини олган. Ушбу неъмат қизил, сариқ рангга мойил бўлиб, юмшоқ ёғли ҳамда хушбўйлиги билан ҳам эътиборни тортади. Қолаверса, унинг янгисидан асалнинг ҳиди келади. 2. Бу ўша асал қиёмига етадиган хоналар устидаги пардалар бўлиб, уларда асал бўлмайди. Бу яхшию ёмонликда ўртачадир. 3. Бу тури таслит номи билан машҳур бўлиб, ранги қора асаларилар уни уясини бало-қазолардан асровчи модда сифатида, тиббиёт тили билан айтганда, инфекциялардан муҳофаза қилгандек, уясидаги асалдонлар деворларига суркайди. Бошқа мумларга қараганда муолажа учун унчалик самарали эмас. Асалари мумининг мижози иккинчи даражада иссиқ ва ҳўлликда мўътадилдир. Қуввати бир йилгача муқаррар бўлади. Шифобахшлик хислатлари: Унинг умумий хусусияти бадандаги қуюқ моддалар ва шишларни таҳлил қилувчидир. Кераксиз моддаларни пиширувчи ва бадандан чиқариб ҳайдашга тайёрловчи ҳамда асабни юмшатувчи ҳисобланади. Шунингдек, малҳамлардаги ислоҳ қилувчилик ва сақловчилик хислатларига эга. Унинг 2 граммини буғдой донасига ўхшатиб кесиб, кунжут ёғида ивитиб ичилса, ички заҳмлар, жумладан, меъда ва ўпка заҳмларини, ичакларнинг яллиғланиши ва эски ичкетарга шифо бўлади. Шунингдек, бадандаги заҳарларни даф этади. Кўкрак ичидаги аъзолар дарди, йўтал ва сил касаллигига даво бўлади. Баданнинг турли жойларида қотиб қолган сутни таҳлил қилади ва шифо бағишлайди. Томоқ оғриғи ва ҳалқум тилчиқларини бартараф этиб, овозни мусаффо қилади. Асалари мумининг ўзидан кулча ясаб, аёллар сийнасига қўйиб боғланса, сутни сийна учида қотиб қолиши олдини олади ва қотган шишларга боғланса, уларни таҳлил қилади ва юмшатади. Асалари муми шифо учун аввал оқартириб, кейин истеъмол қилинади. Мумни оқартириш усули қуйидагича; Мумни идишга солиб унинг устидан қайнаган сув қуйилади. Мум оқаргунча муттасил қайнатилади. Асрлар давомида табобатда ишлатилган асалари мумининг оқартиришнинг ана шу амалиётидан фойдаланишган.
Мавзуга оид мақолалар
 Абу Ҳурайра рjзияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Ким Аллоҳга ва давоми...

21:30 / 12.11.2016 3680
Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади Муслималар  хижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва давоми...

14:24 / 15.11.2016 6309
Суннатда келган мева юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя   Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

14:18 / 11.10.2018 3233
Энг яхши китобга энг яхши одоб Қуръони Карим башарият учун нозил қилинган энг яхши китоб, Аллоҳ таолонинг давоми...

07:27 / 17.03.2017 4573