Илмли обид, илмсиз обиддан афзалдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра: «Фақиҳ киши шайтон учун мингта ибодатлидан кучлироқдир», –  деган эканлар.  Чунки олим шайтон интилган нарсани барбод қилади, у бино қиладиган нарсани бузади, ҳар сафар шайтон бидъатни тирилтириб, суннатни йўқ қилишни хоҳлаганида олим уларнинг  орасига тушади. Шайтонга олим инсоннинг уммат орасида қолишидан-да шиддатлироғи йўқдир. Шунингдек, шайтон учун динни бузиб, умматни иғво қилишига имкон яратиб берадиган энг маъқул иш, олим инсоннинг одамлар орасидан йўқолишидир. Ибодатли инсоннинг мақсади фақат ўзини шайтондан халос қилиш учун жиҳод қилишидир. Олим эса барча учун ҳаракат қилади. Ибн Аббосдан ривоят қилинишича: «Шайтонлар Иблисга: «Эй, саййидимиз! Нега сиз ибодатли одамнинг ўлимидан кўра олим одамнинг ўлимига кўпроқ севинасиз, ҳолбуки, олимни адаштира олмаймиз, ибодатлини эса йўлдан ура оламиз!» –  дейишибди. Иблис: «Отланинглар!» – дебди. Улар ибодатли кишининг олдига у ибодат қилаётган чоғида кетишибди ва унга: «Сендан бир нарсани сўрамоқчимиз, Роббинг дунёни бир тухумнинг ичига (жойлашга) қодирми?» – дейишибди. Ибодатли киши: «Билмайман», – деб жавоб қилибди. Шунда Иблис: «Кўрдингларми? Бир сонияда кофир бўлди», –  дебди. Сўнг олим кишининг олдига у илм ҳалқасида дарс ўтаётган вақтда келишибди ва унга: «Роббинг дунёни бир тухумнинг ичига (жойлашга) қодирми?» – дейишибди. Олим: «Ҳа!» –  дебди. Улар: «Қандай?» – дейишибди. Олим: «Роббим «Бўл!» дейди, бас, бўлади», – дебди. Иблис шайтонларга: «Кўрдингларми буни, бир сонияда йиллар давомида бунёд қилганларимни бузади!» – деди. Охират ва дунёдаги энг улуғ мартаба динини Аллоҳ таолога холис қилган олимнинг мартабасидир. Халифа Рошид, ривоят қилинишича, Яҳё ибн Ақсомдан: «Мартабаларнинг энг улуғи қайси?» – деб сўради. У киши: «Сизнинг мартабангиз, эй Амирул мўминин!» – деб жавоб қилибди. Халифа Рошид: «Мендан улуғроғини биласанми?» – дебди. Яҳё: «Йўқ», – дебди. Халифа: «Лекин мен биламан, илм даврасида ўтириб, фалончи фалончидан, фалончи Расулуллоҳдан ривоят қилади, деган киши», – дебди. Яҳё: «Эй Амирул мўминин, ана ўша киши сиздан яхшироқми? Сиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли ва мўминларнинг валиаҳдисиз», –  деди. Халифа: «Ҳа, эҳтиёт бўл, у мендан яхши, чунки унинг исми соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари билан қўшилган, ҳеч қачон ўлмайди, биз ўламиз ва йўқ бўламиз, олимлар абадий қолувчилардир!» –  деди. Имом Шофеий: «Ким Қуръонни ўрганса, баҳоси улкан бўлади, ким фиқҳга қараса, устун бўлади, ким луғатни (тилни) билса, табиати юмшайди, ким ҳисобни ўрганса, фикри бой бўлади, ким ҳадис ёзса, ҳужжати кучаяди. Ким ўзининг нафсини сақламаса, илми унга наф бермайди!» деган эканлар. Баъзи уламолардан ҳикоя қилинишича, бир олим киши тижоратчилар билан кемага чиқибди. Кема синиб, тижоратчилар бойлик шуҳратидан сўнг фақир бўлиб қолишибди. Улар бир шаҳарга етиб келишибди. Бу ерда олим киши ҳурмат-эҳтиром қилинибди ва унга ҳар хил ҳадялар инъом қилинибди. Тижоратчилар юртларига қайтмоқчи бўлибдилар ва олимга: «Қавмингга биздан бериб юборадиган бирор мактуб ёки хабаринг борми? » – дейишибди. Олим: «Ҳа, уларга, агар мол танласангиз, кема синса, чўкмайдиган мол танланглар, илмни тижорат қилиб танланглар!» – деб етказинг, дебди.

араб тилидан Муслима таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvqhxQqxsdl5kembed

17:14 / 22.10.2018 2692
Суҳбат ва мажлисларда бировга қўнғироқ қилиш, бировларнинг қўнғироқларини қабул қилиш одобдан эмас.Зарурат давоми...

23:06 / 06.11.2023 1514
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ёдимда... Чамаси  тўртбеш ёшлик қизалоқ эдим. Биз Ҳазратимнинг муборак давоми...

10:29 / 02.03.2017 7626
Чеченистоннинг Грозний шаҳрида «Болалар ва ўсмирлар туризми ва экскурсияси уйи» томонидан чечен тили давоми...

15:56 / 24.01.2017 2740