Ражаб ойи олдидан...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тез орада янги ой кўриниб, ражаб ойи кириб келади. Ражаб ойи муҳаррам ойлар қаторига киради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг бир нечта ояти карималарида ушбу ойда уруш қилиш ҳаром  эканини зикр қилган. Гарчи бу уруш ҳақ учун бўлса ҳам, уни ушбу ойларда бошлашдан қайтарган. Лекин бирор киши ноҳақ ўлдирилаётган бўлса, уни ҳимоя қилишга рухсат берилган. «Аллоҳнинг наздида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром(ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг» (Тавба сураси, 36-оят). Яъни бирор киши ўз биродари билан урушмасин. Чунки биродари билан урушиш ўзига қарши урушиш билан баробар бўлиб, ўзига зулм қилиш демакдир. Яна Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрайдилар. «Унда уруш қилиш ─ катта гуноҳ», деб айт» (Бақара сураси, 217-оят). Демак, бу ойда уруш бошлаш катта гуноҳларнинг энг катталаридандир. «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини шиорларини, ҳаром ойни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг»(Моида сураси, 2-оят). Бу каби оятлар жуда кўп.  Мен бу масалада адашган дўстларга азбаройи раҳмим келганидан айтаман: Сизлар оғир аҳволга тушиб қолгансиз, лекин қулай фурсат ҳар доим ҳам топилавермайди.  Эртами-индин янги ой кўриниб, ражаб ойи кириб келади. Бу ойга нисбатан сиз қандай муносабатдасиз? Аллоҳ азза ва жаллага қаршилик кўрсатмоқчимисиз? Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларига беэътибормисиз? Ушбу илоҳий огоҳлантиришни оёқости қиласизми? Нима учун бу йўлда ақл юритмасдан иш қиляпсиз? Бу ишдан сизга бирор наф борми? Албатта, йўқ! Эй дўстим, бу йўлингиздан қайтинг! Ушбу муборак ой бошланиши билан тўғриланиб, Аллоҳ билан «ярашиб» олинг. Агар ризқ учун тортишаётган бўлсангиз, ризқни Аллоҳдан сўранг. Бу каби ҳаром йўл билан тирикчилик қилишни тарк этсангиз, Аллоҳ Ўзи ёрдам бериб, сизни ризқлантириб, тўйдиришига мен кафолат бераман. Агар роҳатни истаётган бўлсангиз, Аллоҳ таолонинг Ўзи сизни икки дунё бахт-саодатига эриштирувчи ҳалол роҳат билан сийлайди. Ҳа, шундай! Аммо бу ойнинг уруш қилиш ҳаром қилинган ой эканига мутлақо эътибор бермай, қотиллик алангасини пуфлаб ёқаётган, айбсиз, бегуноҳ инсонлар қони тўкилишига сабаб бўлаётган анави хоинларга қарата айтаманки, Аллоҳ билан ярашинглар! Ишонаманки, сиз билан Аллоҳнинг ўртасида маҳкам ушлашга кучингиз етадиган арқонлар бор. Аллоҳ таоло билан ўша арқонлар орқали яраша оласиз. Сизга нима бўлдики, бегуноҳ инсонларга бу қадар шафқатсизлик қиласиз?! Нима учун уларга нисбатан уруш алангасини ёқасиз?! Нима учун ўзингиз ушбу диёрнинг яқин-атрофида яшаб туриб, у ердан келаётган бойликни, қуролларни деб, фитна алангаларини ёқасиз? Нима учун?! Бу ишлардан бирор фойда борми? Аммо бу сўзларим ҳам қалбингизга кириб бормаса, мен сизларни саҳар чоғидаги  ўқлар билан огоҳлантираман. Саҳар ўқлари хато кетмайди, саҳар ўқлари ўткир бўлади. Саҳарнинг ўқлари фарзандини йўқотиб йиғлаётган маҳзун мазлумаларнинг тилидан отилади. Саҳардаги ўқлар каттаю кичик етимларнинг тилидан отилиб чиқади. Диққат билан қулоқ солсангиз, тонг саҳарда  мазлумларнинг, жабрдийдаларнинг Аллоҳ таолога қилаётган нолаю фиғонларини эшитасиз. Эй дўстлар, ибратга тўла мана бу сўзларни ақлингизга, зеҳнингизга сингдириб олинг: Бу қилаётган ишингизга – шохингиз билан тизим деворларини сузиб, уни бузишга    кучингиз етмайди. Сиз бу ишингиз билан фақат бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкяпсиз, бегуноҳ болалар ва оналарнинг ўлимига сабаб бўляпсиз, холос. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сизларга Ўз динига ҳақ йўл билан қайтиш неъматини беришини сўрайман. Аллоҳим, Сенга гувоҳлик бериб айтаманки, бу сўзларни бандаларингга раҳмим келганидан айтяпман. Мени шундай тарбия қилдинг. Мени шундай ўстирдинг. Эй шараф ва камол эгаси бўлган Роббим, бизни ҳам, уларни ҳам Ўзингнинг тўғри йўлингга бошлагин. Ушбу сўзимни айтиб, Аллоҳдан мағфират сўрайман.

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий  хутбасидан (2012 йил18 май).

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ўта камтарлик ҳам манманлик белгисидир «Ухдуд эгалари» ҳақидаги ривоятда кунлардан бирида йигит йўлда давоми...

15:36 / 25.10.2016 4172
embedhttpswww.youtube.comwatchvnIXfuPjxgEMfeatureyoutu.beembed

17:37 / 04.09.2018 2886
Ота шундай ҳикоя қиладиquotМен боламга ҳар куни ҳам пул беравермайман. Баъзан учтўрт кунлаб пул бермасдан, давоми...

22:23 / 05.08.2023 2727
Ҳув анавинисини менга кўрсатворинг Росаям яхшига ўхшайди, дейди биринчиси. Вой, буни оламан деб айтиб давоми...

22:04 / 08.02.2017 4491