XXVI Қорилар мусобақасининг иштирокчи қизлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, маънавий янгиланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимизда асрлар оша халқимиз эътиқод қилиб келаётган Ислом динига алоҳида эътибор берила бошланди. Жумладан, Ислом билим юртларининг фаолиятлари учун улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг замирида Ислом динини соф ва асл ҳолатида ўрганишга бўлган эҳтиёжни қондириш, диёримиз алломаларининг динимизга оид бой, маънавий меросини асраб-авайлаш, ҳар томонлама ўрганиш ҳамда халқимизга тушунарли тарзда етказиш, замон талаблари даражасида малакали диний мутахассислар тайёрлашни таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, диёримизнинг истиқлолга эришуви ва жамиятимизда рўй берган ижобий ўзгаришлар мамлакатимиз мусулмонлари ҳаётида ҳам улкан бурилишларга сабаб бўлди. Республикамиз халқаро майдонда  ўз ўрнига эга бўлди. Ҳар йили турли хорижий мамлакатлар томонидан ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларида диёримизда етишиб чиқаётган қорилар нуфузли ўринларни эгаллашмоқда.

Мана бу йил ҳам навбатдаги XXVI қорилар мусобақасини ўтказиш режалаштирилган. Ички танловларда ғолиб бўлиб, Республика босқичига йўлланмалар олган иштирокчи қизларимиз билан таништирамиз. Мусобақа икки босқичда ўтказилади.

Мураттаб қория:

  1. Сайдуллаева Назокат – Тошкент давлат Ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» бўлими талабаси.
  2. Камалитдинова Ҳабиба – «Хадичаи Кубро» ўрта махсус билим юрти талабаси.
  3. Ўринова Муборак – «Жўйбори Калон» ўрта махсус билим юрти талабаси.

Мужаввид қориялар:

  1. Сатторова Солиҳа – Тошкент давлат Ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» бўлими талабаси.
  2. Шуҳратова Марям – «Хадичаи Кубро» ўрта махсус билим юрти талабаси.
  3. Яхяева Шаҳзода – «Жўйбори Калон» ўрта махсус билим юрти талабаси.

Қатнашчи қорияларимизга мусобақада Аллоҳ таолодан мадад сўраб, фахрли ўринлар эгаллашларини тилаб қоламиз.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Угандада Ер юзидаги энг кўп фарзандли аёл яшаши маълум бўлди. 39 ёшли Марям Набатанзи 38 фарзандни давоми...

09:05 / 28.04.2019 3385
Рўза билан илк танишув Рўза тутмасам бўлмайди Ойижон, ахир касалсизку Рўза тутсангиз, аҳволингиз яна давоми...

16:00 / 09.03.2017 5955
Устозимиз Шайх Ҳазратларининг таъзияларида иштирок этаётиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

06:18 / 03.02.2017 10095