«Рамазоний аёл қандай бўлмоғи лозим» III қисм
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон ёдлаш ва ёдлаганларини қайтариб туриш дастури (Ушбу дастур Мадина мусҳафи ва унга мос келувчи мусҳафларга асосланган)

КУНДАЛИК ДАСТУР

Бажариладиган иш тавсифи, муддати ва самараси:

  1. Кунига бир саҳифадан ёдлаш (бирор намоздан сўнг ярим саҳифа ва оқшомда ярим саҳифа) (60 дақиқадан) Шу тариқа Қуръонни 2,5 йилда ёдлаб олиш мумкин. 2. Олдин ёдланган саҳифаларни такрорлаш, то ёдланаётган саҳифага қадар. (20 дақиқа) Шу тариқа бир порани уч кунда, тўлиқ Қуръонни уч ойда қайта такрорлаб олиш мумкин. 3. Ёдланган оятларни фарз ва нафл намозларида қироат қилиш. Бунда Қуръоннинг бошидан бошлаб, то ёдлаган қисмининг охиригача борилади, сўнг яна такрорланади. Ҳар ракfатда чорак саҳифадан, бир кунда, тахминан, ўн саҳифа ўқиш режалаштирилади. (Фарз ва суннат намозлари)

ҲАФТАЛИК ДАСТУР

Ҳар жума аввал ёдланган порани такрорлаш. Кейинги жумада кейинги пора такрорланади, бир соатдан. Шунда ҳафтада битта, ойда тўртта пора такрорлаб олинади. Қуръон саккиз ойда тўлиқ такрорлаб олинади.

Хулоса:

Агар қори ушбу дастурга диққат ва интизом билан риоя қилса, иншаалллоҳ, қуйидаги натижаларга эришади:

1- Қуръони Каримни 2,5 йилда тўлиқ ёд олиш. 2- Икки йилда Қуръони Каримни 40 мартадан ортиқ такрорлаб олиш.

Изоҳ: – Ҳафта ўрталарида бир кунни, масалан, пайшанба кунини дастурнинг татбиғига таъсир кўрсатмайдиган ҳолда дам олиш учун ажратиш ҳам мумкин. – Қуръонни ёдлашни хоҳловчиларга ниятни Аллоҳ учун холис қилмоқ лозимдир. 

Рамазондан кейинги тавсиялар

Қуйидагилардан сақланинг:

  1. Ғийбат, чақимчилик, сўкиш, лаънатлаш, дуоибад қилишдан сақланинг. Булар дўзахийларнинг аксари аёллар бўлишининг сабабчилари эканини ёдда тутинг. 2. Юк ташувчилар (шофёрлар) ва хизмат кўрсатувчиларни уйга таклиф қилишдан эҳтиёт бўлинг. 3. Нақшли (вышивка-تطريز) ва шу каби турли безаклар билан зиийнатланган кийим кийишдан тийилингки, бу кийимлар фитнага чақирганлиги туфайли уламолар унинг ҳаромлигига фатво берганлар. 4. Калта, шаффоф ва тор кийимлар кийишдан сақланинг – улар жаҳаннамга олиб боради. 5. Ўз ўлжаларини телефон орқали овлайдиган инсон кўринишидаги бўрилардан эҳтиёт бўлинг. 6. Қабоҳатга чорловчи беҳаё журналларни олиш ва ўқишдан йироқ юринг. 7. Дунёингизга ҳам, охиратингизга ҳам фойдаси тегмайдиган ёмон қўшни ва дугоналардан узоқлашинг. 8. Номақбул байрам ва ўтиришларда қатнашманг. Уларда Аллоҳга осийлик мавжуддир. 9. Эркакларга ўхшашдан, жумладан, шим кийиш ва сочни ўта калта қилиб қисқартиришдан эҳтиёт бўлинг. Саҳиҳ ҳадисда келади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркаклар ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар». Бухорий ривояти 10. Маъсиятга чақирмасалар, эрингиз ва бошқа бўйсунишингиз керак бўлганларга қарши чиқманг. 11. Қулоқларингизни номақбул сўз ва мусиқа эшитишдан сақланг. Барча аъзоларингизни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан асрангки, улар қиёмат куни Сиз ҳақингизда гувоҳлик берадилар. 

Қуйидагиларга интилинг:

  1. Доимо тавба қилиб, Аллоҳга истиғфор айтиш. 2. Намозни ўз вақтида диққат ва хушуъ билан адо қилиш. 3. Озгина бўлса-да, тунда намоз ўқиш. 4. Қуръонни ҳар куни ўқиб бориш. Бу амал Аллоҳнинг каломини ёдлаш ва такрорлашга катта ёрдам беради. 5. Хос, фазилатли кунлар рўзасини тутиш. Сиз рўза учун катта ажрлар берилишини биласиз. Шундай экан, Шаввол ойининг олти куни, Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги, Арафа куни, ҳар ойнинг ой тўладиган 13, 14, 15- кунлари, ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанбаси ҳамда Муҳаррам ойининг 9 ва 10 ёки 10 ва 11- кунлари рўзасини тутинг. 6. Саҳиҳ ва мукаммал исломий ҳижоб кийиш. 7. Ота-онага яхшилик қилиш, силаи раҳм (қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш), яқинлар ва қўшниларни зиёрат қилиш, уларга эҳсон қилиш, турли азиятлардан ҳимоя қилиш, заифларига ёрдам бериш, беморлари ҳолидан хабар олиш, яхши-ёмон кунларида бирга бўлиш. Булар учун буюк ажрлар бордир. 8. Динга оид ўзингизни қийнаётган масалаларни сўраб ўрганиш. Зеро, дунё ишларидан кўра охират ишлари сўраб-сўраб ўрганишга лойиқдир. 9. Қуръон, маъруза, дарслар ёзилган кассеталарни эшитиш, фойдали китоб ва рисолаларни ўқиш ва уларга амал қилиш. 10. Фарзандларингизга исломий тарбия беринг, яхши хулқ ўргатинг, Қуръони Каримни таълим беринг, токи сиз учун ҳаётлик чоғингизда ҳам, вафотингиздан сўнг ҳам манфаатли бўладиган солиҳ зурриётлар бўлсинлар. 

Хотима ўрнида

Азиз синглим! Сизга дастурда келган баъзи шартлар қийин кўриниши, дастурни тўлиқ адо этиш мураккаб туюлиши мумкин. Аммо аввало, ўзимга, қолаверса, сизга эслатиб ўтаман: Аллоҳнинг дини Аллоҳнинг ўзи енгил қилган кишига осондир. Аммо бу дунё бизни охиратдан чалғитиб қўйган. Ундан келиб чиқиб ўйлайдиган, унинг учун яшайдиган бўлиб қолганмиз. Натижада охират учун ишлаш бизга оғир туюлади. Агар охират ишларига қайтсак, вақтимиз баракали ва сермаҳсул бўлади.

Яна айтаманки, Аллоҳнинг жаннати қимматбаҳодир. Унга ухлоқлар, ғофиллар, осий ва дангасалар эриша олмайдилар. Билъакс, унга эришиш учун саъй-ҳаракатни, қўлдан келганча қимматликларни сарфлаш талаб этилади. Ҳаётини Аллоҳ йўлига сафарбар этган киши билан умрини шайтон учун, маъсият йўлига сарфлаган тенг бўлмас. Ўтган солиҳлар ҳаётига боқсак, Аллоҳ азза ва жалла уларни бутун ҳаётлари давомида солиҳ амалларга мушарраф қилиб қўйганини кўрамиз. Улардан ибрат ва намуна олайлик.

Ал-Алий, ал-Қодийр, Маликул-мулк, Роббул-арбоб ва Мунзилул-китоб бўлмиш Аллоҳ таолодан сўрайманки, вақтларимизни, амалларимизни ва интилишларимизни баракотлантирсин. Тоатида, нафсимизга қарши курашда мададкор бўлсин. Токи бу курашда ғолиб келайлик ва ўзимизни дунёга ва шайтонга қулликдан озод қилайлик. Олий жаннатларга кўтарилайлик. Аллоҳ буни бизга насиб қила олувчи қодир Зотдир. Охирги чорловимиз – оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар айтишдир.

 

Муаллиф: Марям ас-Солим

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:36 / 29.05.2023 1505
  Баъзан аёл киши турмуш ўртоғи уни илгаригидек севмаслигини ёхуд ўрталаридаги масофа анча узоқлашиб, давоми...

11:58 / 18.08.2018 4922
Тавҳид Аллоҳнинг ягоналигига иқрорлик калимаси . Маъноси Ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ давоми...

10:24 / 27.04.2017 8000
Туғишнинг назорат қилиниши Туғишнинг назоратга олиниши аҳоли кўпайишини чегаралаш, давоми...

14:07 / 24.11.2016 4423