«Рамазоннинг ҳаётимга таъсири» номли танловни эълон қиламиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу! Муҳтарама опа сингилларимизга қувончли ва ёқимли бир хабарни етказмоқчимиз. Муборак Рамазон кириб келиши муносабати билан «muslimaat.uz» сайти «Рамазоннинг менинг ҳаётимга таъсири» сарлавҳаси остида мақолалар танловини эълон қилади. Унда сиз айнан шу муборак ойнинг сизнинг ҳаётингизда тутган ўрни, шу ойнинг баракоти ва ундаги дуолар ижобати туфайли ҳаётингизда бўлган улкан ўзгаришлар, катта бурилишлар ҳақида қалам тебратишингиз мумкин. Мақолаларингизни muslimalar1@gmail.com электрон манзилига юборинг. Танлов муддати: 1 июндан 1 июлга қадар. «Энг яхши» деб топилган мақолалар муаллифлари эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

    Бундан ташқари, ўз намунангизда инсонларни яхшиликка, эзгуликка чорлаш мазмунидаги гўзал ижодингиз учун ажру мукофотлар ҳам олишингизни унутманг! Аллоҳ барчаларимизга ўзи ҳидоят берсин, ижодингизга илҳом ва танловдаги иштирокингизга муваффақиятлар тилаб қоламиз!
     

    Ҳурмат билан «muslimaat.uz» сайти ходималари

Мавзуга оид мақолалар
Одамлар кўпинча сўрайдилар «Бахт асли нима» Камина кўп сонли  газеталар, журналлар, интернет ва шахсий давоми...

14:53 / 06.12.2016 7592
БАА давлат ахборот агентлиги WAMнинг хабар беришича, БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён имзо чеккан давоми...

11:59 / 25.03.2019 3332
Керакли маҳсулотлар бодринг 2 дона, олма 2 дона, сабзи 2 дона, помидор 1 дона, лимон шарбати 1 чой қошиқ, давоми...

20:07 / 13.12.2016 5127