Тақдирлаш маросими
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

2016 йил  июль ойининг 19 куни «Islom.uz» порталининг «muslimaat.uz»  сайтида Рамазон ойида ўтказилган «Рамазоннинг менинг  ҳаётимга таъсири»номли танлови ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг хотираларига бағишланган «Хотира» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек «muslimaat.uz» форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз»танлови ҳамда Facebook  ижтимоий тармоғидаги Бинту Содиқ саҳифасида ўтказилган «Рамазонга оид савол-жавоблар» танлови ғолиблари ҳам тақдирландир.

Тақдирлаш маросимини Қуръон тиловати ила Фазилат Лутфуллаева очиб бердилар. Тиловатдан сўнг сўз устоза Одинахон Муҳаммад Содиққа берилди. Тадбир давомида «muslimaat.uz»  сайтида ўтказилган танлов ҳақида, Бинту Содиқ саҳифаси ҳамда форумда ўтказилган танлов жараёни ҳақида сўз олиб борилди.

Тадбирнинг якуний қисмида барча ғолиблар махсус совғалар билан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аталган хатм Қуръон  ила якунланиб, хайрли дуолар қилинди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Кунлар илий бошлаши билан қизлар кийим танлашда ўта эътиборли бўлишлари керак, деб огоҳлантиради Тюмен давоми...

18:54 / 21.12.2016 3130
 Куни кеча Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси билан Шайх давоми...

02:21 / 29.09.2018 3595
Халқ табобати Шарқда минг йиллардан буён одамларни табиблар даволаб келишади. давоми...

11:57 / 25.11.2016 13202
  Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб давоми...

12:04 / 27.05.2017 4615