Европа Рождество байрамида арчасиз қолади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европада Рождество арчасидан бош тортмоқдалар. Бунга сабаб – маҳаллий мусулмонларнинг норозилигидир. Белгия ва Дания биринчилардан бўлиб, ажойиб толерантлик (муросасозлик)ни намойиш қилишди. Энди арча билан боғлиқ бўлган норозилик тўлқинлари кутилмоқда.

Копенгагенга яқин бўлган шаҳарлардан бирининг маъмурияти рождество ва янги йил байрами рамзи бўлган арчани бош майдонга ўрнатишни таъқиқлади. Бу орада фақат мунитсипиал маблағидаги арча эмас, балки хусусий йўл билан ўрнатиладиган арчалар ҳам ман қилинган. Айтиш керакки, шаҳарнинг кўплаб маъмурлари мусулмонлардан иборат. Шунинг учун христианлар байрамида тежамкорликка қарор қилишди, лекин мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қурбон Ҳайити шаҳарда бюджет ҳисобидан тантанали равишда байрам қилинган.

Белгияда ҳам мазкур йўл тутилди. Брюсселдаги бош майдонда арча ўрнига улкан электрон дисплей конструкцияси ўрнатилади. Шаҳарликлар умумий сонининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил қилувчи Ислом динидаги аҳолининг ғашини келтирмаслик учун шундай қарор қилинган. (Айтиб ўтиш керакки, ушбу хабарда В. Белов, дякон А. Кураевларнинг мазкур қарорларга ўта танқидий қарашлари ҳам баён қилинган.-М.Р.) Шунингдек, брюсселликлар бош майдонга жонли арчани қайтариш учун имзо йиғишди ва 8 декабрь куни митинг ўтказишни мўлжаллашаяпди.

Мавзуга оид мақолалар
Немис муслима аёлининг тавсиялари Ҳар ойнинг шу куни яна келади... яна кўнгил ғамга ботиб, тушкунлик давоми...

21:00 / 16.09.2019 4394
 Барча халқларда қадимда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни давоми...

20:54 / 02.01.2017 3990
Инсонга бахш этилган барча неъматлар омонатдир. Ана шу омонатлар ҳақиқий ўрнини топмай, нафсоний давоми...

23:17 / 14.02.2024 8925