Илм йўлида жуфтига кўмакдош бўлган муслималар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм йўлида жуфтига кўмакдош бўлган муслималар

  1. Фотима бинти ал-Мунзир ибн аз-Зубайр ибн ал-Аввом.
  1. Саид ибн ал Мусаййибнинг қизи
  1. Фотима бинти Муҳаммад ибн Аҳмад.
  1. Марям бинти Жаҳш.
  1. Фотима бинти Яҳё.
  1. Амат ал-Ғафур бинти Исҳоқ ад-Деҳлавий.

Марям бинти Жаҳш

Муслималар нафақат фиқҳ, ҳадис ва тафсир, балки бошқа исломий илмларни эгаллашда ҳам фаол бўлганлар. Марям бинти Жаҳш шундай аёллардан бири ҳисобланади. У тўртинчи асрда яшаб, Аллоҳ Қуръон учун танлаган араб тилининг мутахассиси эди.

Унинг турмуш ўртоғи яманлик олим Жамолиддин Али ибн Абулфавориз ал-Ҳамaдоний бўлган. У Марям бинти Жаҳшга араб тили илмини ўрганишига ёрдам берар, унинг учун ўткир ақл манбаи эди. Бунинг эвазига Марям бинти Жаҳш ўзининг фикрлари билан эрининг тўғри хулоса ва қарорлар қабул қилишида муносиб ҳисса қўшар эди.

Унинг эри муржийлар билан кўпгина баҳсларда қатнашиш билан банд бўлар, кўп вақтини улар билан ўтказар эди. Бир куни у Аъроф сурасининг 40-оятидан қуйидаги иқтибосни келтирди:

«Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмаслар» 

Муҳокамада ҳозир бўлган муржийлар вакили шундай деди: «Бу Аллоҳ учун жуда осон. Агар У истаса, туяни игнанинг тешигидан ҳам ўтказади».

Али уйга қайтганида унинг фикри шу билан машғул эди ва у тун бўйи ухлолмади. Унинг хотини Марям ундан нима бўлганини сўраганида, бўлган воқеани тушунтирган Алига шундай гап айтдики, у роҳат ила уйқуга кетди ва жуда яхши ором олди. Унинг хотини:

«Қуръон оятида туя нарса эмас, балки ҳаракат манбаидир», – деган жавобни берган эди.

Фотима бинти Муҳаммад ибн Аҳмад

Ҳозир биз ўз замонасининг машҳур фақиҳаси билан учрашамиз. У ҳанафийлик фиқҳида ном қозониб, буюк ҳуқуқшунос ва олим Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизи бўлиб, унга тенг келадигани йўқ эди. У ўз отасидан фиқҳни ўрганибгина қолмасдан, унинг «Туҳфат ул-фуқаҳо» асарини ҳам эслаб қолган.

Усул ул-фиқҳ илмида ҳурматли шахслардан бўлган Алоуддин Абу Бакр ибн Маъсуд ал-Косоний Фотима бинти Муҳаммад ибн Аҳмадга уйланиб, кейинчалик «Туҳфат ул-фуқаҳо»га шарҳ ёзди, уни Фотима розияллоҳу анҳонинг отасига кўрсатади. Муҳаммад ибн Аҳмад жуда хурсанд бўлади ва уни қизи учун берилган маҳр сифатида қабул қилади.

Ўша замоннинг фақиҳлари: «У«Туҳфа»га шарҳ ёзди ва Шайхнинг қизига уйланди», деб ёзишган.

Турмушга чиққунга қадар Фотима ўз отаси билан биргаликда фатволар чиқарар ва уларни иккалалари ёзар эдилар. «Ал-Бадоий» муаллифи билан оила қургач, фатволар уч ҳуснихат (отаси, эри ва ўзи)да ёзила бошлади. У эри хато қилганда, тузатар эди. Ибн ал-Одим шундай дейди:

«Менинг отам: «Фотима Ҳанафийлик мазҳабидан жуда яхши иқтибос олар ҳамда фатволарнинг тўғри ва аниқ асосланган бўлишига катта эътибор берар эди», деб айтиб берган эдилар. Унинг эри ал-Косоний иккиланиб, фатво чиқаришда хатога йўл қўйганида, у эрига тўғри фикр бериб, хатосини тушунтирар эди».

Ҳайратланарли?! Биз қачон Фотима бинти Муҳаммадга ўхшаш олималарни кўрамиз?! Яқин юз йилларда ким унинг изидан боради?!

Фотима бинти ал-Мунзир ибн аз-Зубайр ал-Аввом

Асмо розияллоҳу анҳо Ислом тарихида нафақат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи ва Ойша розияллоҳу анҳонинг опаси сифатида, балки саҳобий Зубайр ибн ал-Аввомнинг итоатли хотини сифатида ҳам машҳур.

У Пайғамбар алайҳиссаломни қўллаб-қувватлашда намуна кўрсатиб, ҳижратга сафар олдида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг овқатларини боғлашда уларнинг камарларини ишлатгани учун тарихда «икки белбоғ эгаси» деган номни олди. Хавфли бир вазиятда Асмо розияллоҳу анҳо уларга таом етказиши зарур бўлган, шу сабабли у ҳомиладорлигининг оғир ҳолатларига қарамасдан Савр тоғига кўтарилди.

Хўш, бунга сабаб нима бўлган? Бу Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган чуқур муҳаббат белгиси эди. Сўнгра Абу Жаҳл ғазаб билан келиб, отаси ва табаррук Пайғамбар алайҳиссаломнинг қаердалигини сўраганида ҳам у кучли иймон соҳибаси сифатида бу ҳақида билмаслигини айтди ва бунга жавобан юзига қаттиқ зарба олиб, кучли мардлик ва жасорат кўрсата олди.

Унинг муҳаббати фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш билан чегараланиб қолмади. Балки у ўз невараларини ҳам бу улуғ Зотга муҳаббатли қилиб тарбиялади. Фотима бинти ал-Мунзир шундай невараларидан бири бўлиб, унинг исми бугунги кунда ҳам ҳадис китобларида тилга олинади.

Фотима бинти ал-Мунзир раҳматуллоҳу алайҳа ўз даврининг тобеини сифатида эҳтиром қилинган. У буюк олима бўлиб, фақиҳа дея тан олинган ва ўз амакисининг ўғли Ҳишом ибн Урва ибн аз-Зубайрга турмушга чиққан эди. Ҳишом розияллоҳу анҳу ҳам буюк олим ва муҳаддис бўлган. Унинг машҳур ўқувчилари қуйидагилардир: Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Шуъба раҳимаҳуллоҳ ва Суфён ас-Саврий раҳимаҳуллоҳлар.

Гарчи улар амакивачча бўлган бўлса-да, Ҳишом раҳматуллоҳи алайҳ  Асмо розияллоҳу анҳодан кўп ҳадис ривоят қилмаган. Шунинг учун у хотинидан ҳадисларни сўрар, ёзиб олар ва ўз биродарлари, талабаларига ҳам ўргатар эди. Уларнинг кўпчилиги бу ҳадисларни айнан Фотима раҳматуллоҳи алайҳадан ривоят қилган (Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий шулар жумласидан).

Фотима бинти Яҳё 

Фотима бинти Яҳё тўққизинчи асрнинг буюк мужтаҳидаси бўлган. «Мужтаҳида» – «мужтаҳид» сўзининг аёлларга нисбатан қўлланиладиган шакли бўлиб, бу сўздан Ислом ҳуқуқ манбаларига кўра «ҳукм чиқарадиган олима» маъноси англашилади. Улар ўз навбатида ҳукмларни жамият талабларидан келиб чиққан ҳолда фатво сифатида ҳам эълон қилишади. Мужтаҳида мақомини олиш учун Қуръон ва ҳадис илмини эгаллаган, саҳоба, тобеин ва бошқа буюк фиқҳ олимлари қарашларини ўрганган бўлиши лозим бўлган. Шунга кўра бу номга эга бўлиш осон бўлмаган, бироқ Фотима бинти Яҳё раҳматуллоҳи алайҳа шу номга мушарраф бўла олган саноқли муслималардан бири бўлиб тарихда қолди.

Илм олиш унга отасидан мерос бўлган. Унинг отаси ҳам маҳоратли фақиҳ бўлиб, талабалари ўртасида турли савол-жавоблар қилиб турар ва унинг қизи ҳам бу суҳбатларда иштирок этар эди. Буюк олим ал-Шавқоний у ҳақида шундай дейди:

«У бу муассасанинг энг машҳур талабаси эди. Отаси билан турли мавзуларда муҳокамага киришар, фатво қабул қилишда ижтиҳод ҳам қилар эди. Бу эса унинг нақадар чуқур билимга эга бўлганлигининг исботидир».

Уни отаси ал-Мутоҳҳар ибн Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Муҳаммад (879 в.э.)га турмушга беради. Ал-Мутоҳҳарнинг омади келган эди, чунки ҳар гал жавоб беришда қийналганида турли фиқҳий саволларни хотинидан сўраб олар эди. Ҳаттоки талабалар мубоҳасаси пайтидаги энг мушкул саволларга жавоб олиш мақсадида парда ортида ўтирган буюк мужтаҳида аёлга мурожаат қилар эди.

У жавоб билан қайтганида бу сизнинг сўзларингиз эмас, балки «парда»нинг жавобидир, дейилганини тарихий манбаларда ўқишимиз мумкин.

Амат ал-Ғофур бинти Исҳоқ ад-Деҳлавий

Амат ал-Ғофур бинти Исҳоқ ад-Деҳлавий ажам миллатли буюк мужтаҳида. Ўн учинчи асрда яшаб ўтган.

«Ажам» сўзи «араб бўлмаган» деган маънони билдиради ва бу ўзга миллат вакилалари орасида илм йўлида муваффақиятга эришган аёллар кўп бўлишига сабаб, улар араб тилини ўз она тилидек ўрганишганлиги эди. Бинобарин, бизнинг буюк мутафаккир ота-боболаримиз Имом Бухорий, Ибн Сино ва бошқалар ҳам араб бўлмаган. Худди шунингдек, муҳаддиса Амат ал-Ғофур бинти Исҳоқ ад-Деҳлавий ҳам Деҳли – Ҳиндистондан бўлган.

Унинг отаси Ҳиндистоннинг кўзга кўринган олимларидан бири бўлиб, олима отасининг қўлида, унинг талабалари билан таълим олган. Ўқитиш фиқҳ, ҳадис ва Қуръон илмлари, шариат асосларидан иборат эди. Шундай қилиб, у бу соҳаларда жуда юқори мавқега эга бўлиб борди. Отаси уни илмли инсонга турмушга берди. Ҳар гал турмуш ўртоғи бирор саволда ечим топа олмаганида ўз хотини Амат ал-Ғофурга мурожаат этар ва улар бу масалани бирга ҳал этишар эди.

Гўзал Нажмиддинова тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
gallery columns4 linkfile sizemedium ids9449,9450,9451,9452,9453,9454,9455,9456,9457,9458,9459,9460,9461,9463,9465,9466,9467,9468,9469,9470,9471,9472,9473,9475 «Қуръони Карим давоми...

12:01 / 13.02.2017 5010
«Gazeta.kz» сайтининг хабар беришича, 4 март куни Олмаота шаҳрида ўтказилган «Аёл ва дин» халқаро форумида давоми...

19:15 / 21.12.2016 3452
39 « ». . Ўттиз тўққизинчи ҳадис Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

14:41 / 08.06.2018 4042
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳнинг ҳузуридаги энг яхши давоми...

19:40 / 09.12.2016 4903