Ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш

       Аллоҳ таоло инсонларни бир-бирига масъул қилиб яратган. Ота-она фарзандига, устоз шогирдига, эркак киши аҳлига, маҳалладагилар қўни-қўшниларга масъул, жавобгардир. Шу боис, инсон ўзига ниманики раво кўрса, ўшани бошқаларга ҳам илиниши, ёмон кўрган нарсаларидан ўзгаларни ҳам огоҳлантириши лозим. Бу борада Қуръони Каримда қуйидагича айтилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

      «Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)» (Таҳрим, 6).

       Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини, ўзларини ва аҳли аёлларини охират оташидан сақлашга буюрмоқда. Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчи эканлигига ушбу ояти карима ёрқин далилдир.

       Ушбу  оят нозил бўлган вақтда ҳазрати Умар (разияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан: «Я Расулуллоҳ, ўзимизни дўзахдан сақлаймиз, бу тушунарли. Аммо аҳли оила ва фарзандларимизни қандай сақлай оламиз?» – деб сўради. Шунда Расулуллоҳ: «Аллоҳ сизни қайтарган нарсалардан уларни ҳам қайтарасиз ва уларни ҳам Аллоҳ сизга буюрган ишларга ундайсиз. Шу йўл билан уларни дўзахдан сақлаган бўласиз», – деб жавоб берганлар.

  Ҳазрати Али (каррамуллоҳи важҳаҳу): «Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар», – деб айтганлар.     

       Мазкур  оятнинг шарҳида инсон аҳли ва фарзандларини ҳам доимо эътиборда тутиши, фақат моддий таъминот билан чекланиб қолмасдан, уларнинг иймон-эътиқоди ҳам мустаҳкам бўлишига ҳаракат қилиши лозим, деб алоҳида таъкидланади.

          Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Эй аҳлим, намоз ўқинг, рўза тутинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг, шояд, Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин»,  деганлар.

        Ҳусайн Воиз Кошифий «Ахлоқи муҳсинийн» асарида фарзандлар табиясида муҳим бўлган исломий қадриятларни баён қилган:

    «Фарзанд Ҳақ таолонинг омонатидир. Ота-онадан маҳшар вақтида бу омонат ҳаққи талаб қилинади. Бу омонат гўёки ойна – бутун борлиқ кўзгуси, аввалидир. Ҳақиқат жавоҳири уни нимага хоҳласа, ўшанга мойил қилиши мумкин. Демак, зарурат бўйича фарзандни тўғри тарбия қилиш керак, токи ёқимли сифатларга эга бўлсин. Аввало, унга чиройли ном бериш керак. Агар фарзанд номи муносиб бўлмаса, маълум муддат яшагандан сўнг унда ўз исмига нисбатан нафрат пайдо бўлади. Яна мўътадил табиатли, хушмуомала ва покиза кўринишли бўлсин».

      Маънавий тарбия орқали ёшларда яхши ахлоқ, шижоат, раҳимдиллик ва меҳнатсеварлик сифатлари шаклланади. Ислом динида ҳам фарзанднинг маънавий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки бола нозик бир ниҳол кабидир, қай томонга эгса, шунга мойил бўлиб ўсади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ҳар бир фарзанд фитратда дунёга келади», – деганлар. Демак, ҳар бир фарзанд соф фитратда, яъни исломий табиатда туғилади, Фақат унинг ота-онаси қайси эътиқодда бўлса, шунга мойил бўлади. Унинг тарбияси ҳам айнан ота-онанинг зиммасидадир. Тарбия тўғрисида машҳур ўзбек адиби Фитрат қуйидаги фикрларни билдиради:

«Одамни тарбия қилиш уни жисмонан, фикран ва хулқан камолга етказиб, саодатга эришишига қобил этишдан иборатдир».

Бундан ташқари, тарбия уч қисмдан иборат эканлигини, улар:

  • бадан тарбияси
  • ақлий тарбия
  • ахлоқ тарбиясидан иборат эканлигини ҳам Фитрат таъкидлаб ўтган.

      Абдулла Авлоний таълим ва тарбия оарсидаги фарқни ажратиб, тушунтириб шундай деган:

  «Дарс ила тарбия орасида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси бир-биридан айрилмайдурган, бирининг вужуди бирига айланган жон ила тан кабидир».     Бундан ташқари, қай ҳолатларда тарбия қилишни ҳам Абдулла Авлоний ўргатиб шундай деган:

  «Оқил ва диёнатлик кишиларга ёлғон сўзлардан тилларини сақламак ила баробар, авлодларини ёлғонга одат қилдурмасдан тарбия қилмаклари энг муқаддас вазифаи инсонияларидур». Ёшларнинг мустаҳкам иймон-эътиқодда бўлиши, уларнинг замон синовларидан ўтишида суянч ва таянч бўлади.

       Ҳозирга ахборот ва технология асрида ёшларнинг тарбияси янада муҳим бўлиб бормоқда. Ёшлар ҳар қадамда эътиқоди, онг-шуъурига зид маълумотлар, ҳодисаларга дуч келмоқдаларки, буни масъул шахслар: ота-она, устоз ҳамда маҳалла-кўй назорат қилишлари даркор. «Бу мумкин», «бу мумкин эмас» деб эмас, бунинг фойдаси ва зарарини аниқ кўрсатиб, тўғри маслаҳатлар бериш ёшларни кўр-кўрона ёт ғояларга эргашиб кетишдан сақлайди. Шунингдек, ахборот хуружидан ҳимояланиш учун  ёшларда мустақил фикр бўлиши,      ақлини ҳимоя қилиши, турли ёт ва бемаза ахборот хуружларига берилмаслиги, соғлом эътиқод, иймон, инсоф ва диёнатга эга бўлиши, ёвуз ниятли кимсаларнинг асл ниятларини, саъй-ҳаракатларининг охир-оқибати нима билан тугашини очиқ-ойдин англаши керак.

       Демак, ёшларни ёт ғоя ва ахборот хуружидан сақлаш, аввало, катталардан талаб қилинса, кейинги навбатда ёшларнинг ўзини маърифатли, теран фикрловчи бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. 

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юрти

2- курс талабаси Азизова Зилола

Мавзуга оид мақолалар
gallery ids6063,6064,6065,6066,6067,6068,6069,6070,6071,6072,6073,6074,6075,6076,6077,6078

10:01 / 05.02.2017 4495
  gallery linkfile sizelarge ids15737,15738,15739,15740,15741    Бугун 19 апрель куни «muslimaat.uz» ходималари қорилар мусобақасига оид давоми...

14:21 / 04.03.2017 4623
1. Савол Нима нарсалар ғуслни вожиб қилади Жавоб «Ғусл еттита давоми...

21:35 / 06.03.2017 4755
Аллоҳ таоло инсонни икки мураккаб унсур руҳ ва жисмдан яратди. Унга турли хулқатвор, шаклшамойилни ризқ давоми...

13:43 / 03.02.2017 4701