Сўрадим сариқ гулдан...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юнус ЭМРО

Сўрадим сариқ гулдан...

 

Сўрадим сариқ гулдан:

Ота-онанг бормидур?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Ота-онам тупроқдур!

Сўрадим яна гулдан:

Боланг, ининг бормидур?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Болам, иним – япроқдур!

Сўрадим сариқ гулдан:

Нега юзинг сариқдур?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Ўлим бизга яқиндур!..

Сўрадим сариқ гулдан:

Сизга ўлим бормидур?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Ўлимсиз ер бормидур?!

Сўрадим яна гулдан:

Нега бўйинг эгридур?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Кўнглим Ҳаққа тўғридур!

Сўрадим яна ундан:

Сен кимнинг умматисан?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Муҳаммад умматиман!

Сўрадим сариқ гулдан:

Сен мени билурмисан?

Чечак айтур: Дарвеш бобо,

Сен Юнус эмасмисан?..

Ҳақ, ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳ, ла илаҳа иллаллоҳ!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ таржимаси

   
Мавзуга оид мақолалар
Сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони Каримда 4 ўринда Муҳаммад деб ва бир давоми...

11:11 / 31.01.2017 7165
Улар миллатни тарбиялайдиларБиласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта давоми...

14:01 / 13.04.2023 4313
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли бир чўпчак, ё давоми...

06:10 / 20.11.2016 4331
Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг «Эй бор Худоё, қачонки жаннатга кирсам, жаннатнинг давоми...

20:13 / 13.12.2016 4280