Тақдирлаш маросими
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 Ассалому алайкум, азиз мухлисалар!

Бугун 29 декабрь куни Мавлиди шариф муносабати билан ўтказилган «Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир!» танлови ғолибларини  тақдирлаш кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир  Қуръон тиловати ҳамда Шайх Ҳазратимизнинг азвожи мутоҳҳаралари Ҳожи аямизнинг дуолари ила очилди.

Сўнг устоза Одинахон Муҳаммад Юсуф кеча меҳмонлари ҳамда ғолибларни Мавлиди шариф билан, ғолиблик билан табриклаган ҳолда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларини, суннатларини ўқиб-ўрганган, ҳаётига татбиқ қилган инсоннинг қалбида у Зот алайҳиссаломга бўлган муҳаббат ҳосил бўлишини, у Зотни севган киши эса ҳеч қачон ёмон ишларга, бузғунчиликларга қўл урмаслигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда «Muslimaat. uz» сайти, сайт қошида ташкил этилган Форумчилар ҳамда «Бинти Содиқ» саҳифаси вакиллари олиб бораётган хайрли ва кенгқамровли ишлар борасида сўз юритди.

Нашидчи қизлар томонидан тадбир давомида айтилган чиройли салавотлар кечанинг янада жонли, шукуҳли ва таъсирчан ўтишига ҳисса қўшди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат» номли тасвирли роликни эса иштирокчилар кўзларида ёш билан қарши олдилар.

Сўнгра бошловчи Оминахон Муҳаммад Юсуф ҳар бир ғолибни совға қабул қилиб олиш учун саҳнага таклиф этди.

«Muslimaat. uz» сайти ходималари эса кечанинг юқори савияда ўтиши учун бутун ижодий ва жисмоний маҳоратларини сафарбар этишди.

Тадбир сўнгида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамда  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аталган бир нечта хатм Қуръон дуоси ила якунланиб,  хайрли дуолар қилинди.

Кеча якунида меҳмонлар Мавлиди шариф дастурхонига таклиф этилди.

Якунда  Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бошлаган гўзал ишларни давом эттираётган тадбир иштирокчиларию  меҳмонларининг ҳақларига гўзал эзгу дуолар йўлланди.

Ўйлаймизки, бундай чиройли, хайрли тадбирлар давомли бўлиши учун сиз ҳам дуоларингизни дариғ тутмагайсиз, азизлар!

«muslimaat.uz»

 

 

 

 

     
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи. У биз учун то қиёматгача дастурул амал. Бунга иймон келтирганмиз. давоми...

21:00 / 31.08.2023 2911
 Киевнинг Украина энг катта масжиди бўлган « АрРоҳман» масжидида расмий ифтор бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга давоми...

18:22 / 26.12.2016 4015
           Онабола қатъий жадвалга асосланиб машғулотлар олиб боришган. Марям кунига 5 соат ўқирди. Биринчи давоми...

19:46 / 28.02.2017 6193
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм       Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз солаллолоҳу алайҳи васалламга салом ва давоми...

15:34 / 14.03.2017 14117