Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Савол: Нима нарсалар ғуслни вожиб қилади?

Жавоб:

يفترض الغسل بواحد من سبعة أشياء خروج المني الى ظاهر الجسد إذا انفصل عن مقره بشهوة من غير جماع وتواري حشفة وقدرها من مقطوعها في أحد سبيلي آدمي حي وإنزال المني بوطء ميتة أو بهيمة ووجود ماء رقيق بعد النوم اذا لم يكن ذكره منتشرا قبل النوم ووجود بلل ظنه منيا بعد إفاقته من سكر وإغماء وبحيض ونفاس ولو حصلت الأشياء المذكورة قبل الإسلام في الأصح ويفترض تغسيل الميت كفاية

«Ғусл еттита нарсанинг бири билан фарз бўлади:

  1. Маний ўз ўрнидан шаҳват билан қўзғалиб, жасаднинг ташқарисига чиқиши билан. Гарчи жимосиз чиқса ҳам;
  2. Жинсий аъзонинг бош қисми (борларда), бош қисми кесилганларда эса унинг миқдоричаси тирик одам фарзандининг икки томони (олди, орқа)дан бирига кириб, ғойиб бўлиши билан;
  3. Ўлик (инсон) ёки ҳайвонларга яқинлик қилганда манийни тўкилиши билан;
  4. Ухлаб тургандан кейин суюқ сувни топилиши билан. Агар ухлашидан олдин жинсий аъзоси қўзғалган ҳолатда бўлмаса (агар қўзғалган ҳолатда ухлаган бўлса, мазий деб ҳукм қилинади);
  5. Маст, беҳуш одам ҳушига келгандан кейин бадани ёки кийимида намликни кўриб, уни маний деб ўйласа;
  6. Ҳайз ва нифос билан, гарчи аёл буларни Исломга киришдан олдин кўрган бўлса-да (саҳиҳ қавлга биноан);
  7. Ўликни ювиш фарзи кифоядир». (Нурул ийзоҳ).

2. Савол: Бадандаги бирор тукка сув етмаса, ғусл ғусл бўладими?

Жавоб:

عَنْ عَلِىٍّ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ "مَنْ تَرَكَ مَوْضِعَ شَعْرَةٍ مِنْ جَنَابَةٍ لَمْ يُصِبْهَا الْمَاءُ فُعِلَ بِهَا كَذَا وَكَذَا مِنَ النَّارِ".

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки жанобатда бир тук ўрнини тарк қилса, унга сув тегмаса, унга дўзахдан шундай, шундай қилинади», дедилар» (Дорамий ривояти).

 
Мавзуга оид мақолалар
Дадажон дейди яйратиб дилни,Ортда қолдирар меҳрда ўғилни.Кетса ҳам бир кун пойлатиб йўлни,Қизлар отага давоми...

05:42 / 16.09.2020 5053
Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эдиШомликлар ёш болаларини рўза тутишга ўргатишни .минора зинаси, деб давоми...

21:45 / 24.03.2023 2282
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Маҳбубимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ёдимизга олар эканмиз, давоми...

07:31 / 25.02.2017 4967
Ҳусайн тоға шаҳардан қишлоққа хурсанд бўлиб қайтаётган эди. Чунки у бозорга ўзи билан олиб борган ҳамма давоми...

10:24 / 24.01.2017 5673