Митрополит Тихон: «Масжидлар қуриш зарур.....»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Новосибирск ва Берд митрополити Тихон Новосибирскда масжидлар қурилишига хайриҳоҳлик билдирди.

Журналистлар митрополит Тихондан Новосибирскда масжидлар қурилишига қандай муносабатда эканини сўрашди. «Новосибирские Новости» портали хабар қилишича, шаҳарда бешинчи масжид қурилиши бошланган. Митрополитнинг айтишича, Новосибирскка кўчиб келаётган мусулмонлар сони ўсиб бормоқда. Табиийки, имомлар одамларнинг кўчаларда эмас, масжидларда ибодат қилишлари учун ташвиш чекади. «Биз Москвада мусулмонларнинг қорларда тиз чўкиб, ибодат қилаётганларини кўрамиз. Бу тўғри эмас, деб ўйлайман, масжидлар қуриш керак. Бу ишни амалга оширишни, албатта, йўлга қўйиш керак», деди Тихон.

islam.ru   сайтидан  Муслима Робия таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли махсулотлар 250г маргарин 3 пиёла ун 5 та тухум 100150 г сметана 1 пиёла шакар 1 коса давоми...

17:40 / 06.12.2016 4303
Асоссиз даъволар Муаммо қандай шаклда кўринишидан қатъи назар, унутмаслигимиз керак бўлган масала шуки, давоми...

17:17 / 24.01.2017 4745
Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни Қирғизистон гўзали Айкол давоми...

20:59 / 12.03.2019 3799