Олмаота шаҳрида «Аёл ва дин» мавзусида халқаро форум ўтказилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Gazeta.kz» сайтининг хабар беришича, 4 март куни Олмаота шаҳрида ўтказилган «Аёл ва дин» халқаро форумида Қозоғистонлик қизларни қозоқ халқининг маданияти ва урф-одатларига мос равишда тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди.

Форум «Стратегия-2050: давлатнинг янги сиёсий йўналиши» мурожаатида берилган топшириқларнинг ижроси доирасида ўтказилди. Форум Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Аёллар ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия томонидан Таълим ва Фан Вазирлиги, Дин Ишлари Агентлиги, Қозоқ Давлат Аёллар Педагогика Университети ва Қозоғистон Тадбиркор Аёллари уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Форумнинг мақсади – дин ва аёллар ўртасидаги муносабатларнинг турли жабҳаларини ижтимоий-сиёсий фанлар нуқтаи назаридан муҳокама қилиш, ёшларга дин асослари бўйича тўғри маълумотларни етказиш ва уларда дунёвий жамият одатлари ва маданияти нормаларига мос диний қарашлар шаклланишига кўмак бериш учун баҳс майдонини яратиш. Форум қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борди: «Аёлларнинг ижтимоий фаолияти: сиёсат, иқтисодиёт, таълим ва маданият», «Ислом ва қозоқ халқининг миллий қадриятлари», «Аёл-онанинг диндаги мақоми ва роли», «Дин, жамият ва оилавий қадриятлар». Мазкур тадбирда Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари, теолог олимлар, олий ўқув юртларининг тарбия ишлари бўйича проректорлари, кўзга кўринган жамият арбоблари, хайрия муассасалари ва жамоатчилик уюшмалари раҳбарлари, талабалар иштирок этдилар.
Мавзуга оид мақолалар
Илмфан таҳоратнинг улкан фойдасини тасдиқлади Бир йили Ҳиндистон шаҳарларидан бирида номусулмон аҳоли давоми...

13:06 / 19.07.2018 3822
Бир нарсанинг мавжудлик ва йўқликдан, мавжудлик эса содир бўлишлик ёки азалийликдан холи бўлмаслиги, икки давоми...

06:53 / 15.12.2016 4355
gallery sizelarge linkfile ids17420,17421,17422,17423,17424

16:57 / 09.12.2016 6646
Ислом шиорлари, арконлари давомли бажарилаётганини, масжидлар намозхонлар билан тўлалиги, рамазонда давоми...

13:42 / 15.12.2016 4476