Аёлларнинг зерикиши ҳақидаги ўйлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳали ёш, болалари кўп бўлмаган аёлларнинг турмуш ўртоқлари уларга кам вақт ажратаётгани, кўнгилларини олмаётгани, айланиш ва меҳмонларга олиб бормаётгани, бозор-ўчар уларнинг ўзларига қолиб кетгани, хуллас, шу кабилар ҳақида нолишларига тез-тез гувоҳ бўламиз. Худбин эрлари ҳеч нарсага зориқтирмаслик учун куни бўйи ишлаб, сўнг спортзалга ёки дўстлари даврасига ёхуд ундан ҳам баттарроқ – онасининг олдига кетган бир пайтда бу келинчаклар бир ўзлари уйда нима қилишларини билмай ўтирадилар. Қачонгача мана шундай зерикиб юраверадилар? Ахир улар ҳам эътиборга муштоқлар-ку! Бу вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Балки лозим ҳам эмасдир…

Афсуслар бўлсинки, аксарият ҳолларда диққатнинг ошиши оилалар бузилишига олиб келади. У худди зангга ўхшаб аста-секин ва жуда ёқимсиз тарзда темирни кемириб юборганидек тасаввур беради. Шунинг учун бу каби вазиятларни тўғрилаш шарт. Турмуш тарзи зерикишлардан иборат бўлиб қолган аёл севимли эрининг ҳаётини жўшқин ҳамда доимий арра «наво»лари остида ўтувчи «қувонч»ларга тўлдириб ташлайди. Соддароқ қилиб айтганда, бетўхтов эговлайди.

Агар хотин нуқул нолийвераётган бўлса, бунинг ҳаммаси зерикишдан бўлишини эркаклар билиб қўйсалар яхши. Энди турмуш қурган эрлар ҳар доим ҳам бу илмнинг нозик тарафларини тушуниб ололмайдилар. Улар мавриди келганда аёлларини шундай машғул қилиб қўйишлари керакки, бекорчиликка вақти ҳам, кучи ҳам қолмасин. Чунки беҳудалик бор жойда шайтоннинг найранглари кучлироқ ҳамда ишончлироқ бўлади. Барча ёмонликлар бекорчиликдан келиб чиқади. Пайдо бўлгани замон эса илдизларини чуқур қўйиб, ҳеч қанча ўтмай, ҳосилга киради.

Ҳурматли аёллар, рафиқалар, қизлар! Эслаб қолинг! Зерикиш бекорчилик, дангасалик ёки ақлсизликдан келиб чиқади. Агар ўзингиз ёлғиз қолган пайтингизда зериксангиз, унда атрофдагилар учун ҳам зерикарли туюласиз. Ишонаверинг! Аччиқ ҳақиқат шундаки, зерикарли шароитга фақатгина зерикарли одамлар тушадилар. 

(Давоми бор…) 

Лайло Наталья Баходиридан

ГЎЗАЛ таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришурrdquo, деган. Аъло сураси давоми...

01:00 / 18.05.2020 8344
ТАҲОРАТГА ОИД 36масала Ёнбошлаган ҳолда ухлаганда таҳорат бузилади. Шунингдек, бирор нарсага суяниб ухлаб давоми...

12:05 / 02.05.2019 2679
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.   Ассалому алайкум, муҳтарама устозлар, азиз опасингиллар, ушбу улуғ даргоҳга, давоми...

13:05 / 19.11.2018 3235
embedhttpsyoutu.be50khHhoRzZoembed

11:17 / 13.10.2017 4261