Қозонда «Жаннат оналар оёғи остида» номли мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«6 март куни Қозон шаҳрида мусулмон хотин-қизларнинг «Жаннат оналар оёғи остида» номли учрашуви бўлиб ўтди», деб хабар беради Россия Ислом Университети матбуот хизмати.

Ушбу давра суҳбати Татаристон Республикаси Ислом Маданияти Маркази ва Татаристон Мусулмон Аёллари Иттифоқи томонидан Россия Ислом Университетининг бевосита кўмаги остида ташкил қилинди. Учрашув мусулмон хотин-қизларнинг ўзаро ҳамкорликда бўлишлари, ёшларни анъанавий Ислом маданияти қадриятларига ошно қилиш каби мавзуларни муҳокама қилиш учун бутун жаҳон миқёсида замин яратиш ғояларини олдинга қўйди. Давра суҳбати давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди: «Оналарга муносабат», «Қариялар уйида ота-оналар», «Қайнота-қайноналарга муносабат», «Ота-онаси тирик етимлар». Тадбирда Макка шаҳрининг Уммул-Қуро Университети профессори Аҳлам Баҳандам хоним (Саудия Арабистони), Эрон, Кувайт ва бошқа мамлакатлар вакиллари Қозон шаҳрининг хотин-қизлар ташкилотлари фаоллари, Россия Ислом Университети ва бошқа ўқув юртлари талаба қизлари қатнашдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, доктор Баҳандам хоним Қозонга Россия Ислом Университети таклифига биноан ташриф буюрган. Бу ерда Баҳандам хоним Россия Ислом Университети қизлари учун очилган араб тили бўйича қишки оромгоҳ ишларида ҳам қатнашади.

«Islam.ru» дан олинди. Муслима Робиъа таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Бир саҳрои аёлнинг Ўғилчаси шўх экан. Ундан зарар кўрмаган Бирон куни йўқ экан. Қозондаги таомин Тепиб давоми...

06:42 / 12.12.2016 5102
Аллоҳга шукроналар бўлсинки, У Зот бизни бутун оламдаги Ислом уммати қаторида Қурбон ҳайитидек қутлуғ кунга давоми...

13:03 / 16.02.2017 4815
Ўғлим ҳуқуқшунослик факултетида талаба эди. Мен у билан жуда кўп тортишиб қолардим. Бирор бир кун уни давоми...

06:31 / 01.01.2023 5179
Болгар Ислом академиясида мусулмон таълим муассасалари ўқитувчиларининг VI халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. давоми...

10:44 / 10.12.2018 3313