Бугуннинг муаммоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БУГУННИНГ МУАММОСИ

     Муаллима ўқувчиси Юсуфнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини мактабга чақиртирди. Ота келгач, унга: «Жаноб! Ўғлингиз «Риталин» (диққатни жамлашга қийналувчи ва ҳаддан ташқари ҳаракатдан азият чекувчилар учун дори) таблеткасини ичиши керак. Чунки у дарсларни яхши ўзлаштирмайди, кўпинча синфдошларига дарс асносида халақит беради», деди.

Юсуфнинг отаси ўқитувчининг таклифига рози бўлди. Аммо Юсуф отасига синфдошлари олдида дори ичишдан уялишини айтди. Шунда муаллимаси Юсуфга «Ундай бўлса, танаффус вақтида ўқитувчилар хонасига бориб, дорини ичиб, менга қаҳва олиб келасан», деди. Юсуф рози бўди.

Бир ой барча ишлар худди улар келишганидек давом этди. Муаллима Юсуфнинг отасини иккинчи бор чақиртирди. Унга ўғлининг хулқ-атвори ва дарслари яхши тарафга ўзгаргани ҳақида мақтаниб гапирди. Юсуфнинг отаси муаллиманинг гапларидан жуда хурсанд бўлди. Ўғлига қараб жилмайди.

Улар уйга келгач, отаси Юсуфга: «Олдингидан янада яхши ўқиётганинг жуда зўр бўлибди-да! Энди менга қандай ўзгарганинг ҳақида гапириб берарсан», деди. Шунда Юсуф отасига қараб: «Отажон! Бу жуда ҳам оддий. Мен ҳар сафар ўқитувчиларнинг хонасига бориб, муаллима учун қаҳва тайёрлаб, бир дона «Риталин» таблеткасидан қаҳвага солиб қўярдим. Шундай қилиб, кундан-кунга муаллимамизнинг асаблари тинчланиб, бизга дарсларни маромида бера бошлади», деди.

Қиссадан ҳисса шуки, ўзингни бир сарҳисоб қил. Эҳтимол, камчилик ўзгаларда эмас, ўзингдадир. Айбни аввал ўзингдан қидир, ўзгаларнинг айбини ахтарма. Барчамиз айбларимизни ўрганиб чиқиб, уни муолажа қилишга, яхши томонга ўзгартиришга муҳтожмиз. Ўзгаларнинг айблари қанчалар катта бўлмасин, уларни Холиқига ҳавола қилмоғимиз даркор.

 

Умму Билол таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрининг Осиё ресторанидаги Қуръон мусобақаси жуда чиройли шукуҳ билан ўз якунига етди. Аввал давоми...

16:28 / 14.02.2018 4509
Тил инсоният учун Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъматлардан биридир. Тил орқали қалбимиздаги давоми...

19:07 / 17.03.2017 6692
 Табиийки, биринчи хотин ҳамда фарзандлар буни сезадилар ва бунга жавоб тарзида оталарига бўлган давоми...

20:48 / 19.01.2017 8703
  Ўта қари кишилар. Қари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани давоми...

11:24 / 01.06.2017 4364