7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон. Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам қиёмат кунига иймон келтиришнинг бир қисмидир. Ўлим ҳақ, каттаю кичик, бою камбағал, кучлию кучсиз ажали етиб бир куни ўлади. Мусулмон инсон ўлганидан кейин қабрда икки фариштанинг сўроқ қилишига, сўнг натижага қараб қабр азоби ёки ундаги ҳузур бўлишига сидқидилдан ишонади. Бу дунё билан охират дунёси орасидаги, яъни ўлгандан сўнг то қиёмат қоим бўлгунча даврдаги ҳаётни «барзах ҳаёти» дейилади. Аллоҳ таолонинг амри билан Исрофил алайҳиссалом иккинчи бор сур тортганларидан сўнг барча жонзотлар, жумладан инсонлар тирилади. Уларнинг асл жасадларига руҳлари қайтарилади ва улар қабрларидан чиқиб Маҳшаргоҳга тўпланади ҳамда ҳисобга тортилади.

Ўлим – инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўювчи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир маррадир. Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Мўминлар ўлимдан кейин тирилиб маҳшаргоҳда тўпланишларига, қилган яхши ва ёмон амаллардан ҳисоб беришларига иймон келтиришлари вожибдир. Амаллар Ҳақ тарозусида – Мезонда тортилиб, яхши амалли, иймонлилар абадий ором-фароғат маскани – жаннатга киради, иймонсизлар ва айрим гуноҳкорлар дўзахга ташланади.

Ўлишдан кейин тирилишнинг муҳим ҳикмати бор. Модомики, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳ буюрганларини бажаришимиз керак бўлади. Бунга осийлик қилганлар эса Аллоҳнинг ғазаби ва жазосига дучор бўлади. Охиратдаги бахтли-саодатли ва осойишта ҳаёт иймонимизга бу дунёдаги қилган амалларимизга, савобли, хайрли ишларимизга боғлиқ.

Ҳозирги кунда дунё бўйлаб таносух (инсон вафот топгандан кейин унинг руҳи янги туғиладиган чақалоққа кириши, баъзи бир миллатлардаги инсон етти бор ҳаёт кечириши) ақидаси кенг тарғиб қилинмоқда. Бу ақида иймонга зид бўлиб, бундай деб эътиқод қилиш куфр ҳисобланади. Чунки инсон вафот топгач, ҳадисда келган хабарларга кўра, солиҳ бандаларнинг руҳлари маълум бир жойга, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса бошқа бир жойга қўйилади. Солиҳларнинг руҳлари жасадлари каби роҳат-фароғатда бўлади, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса жасадлари каби азобга дучор бўлади. Баъзи бир жинлар билан дўст бўлган кишиларни «боболарим, момоларимнинг арвоҳлари мени қўллаб-қувватлаб туради», дейишлари сафсатадан ўзга нарса эмас. Уларга ҳамроҳ бўлаётганлар жинлардир.

Мавзуга оид мақолалар
Назарбекда мусобақа ўз якунига етди Бугун Назарбек туманидаги Қуръон мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Шу давоми...

10:45 / 13.02.2018 3828
.Фитр кечаси бўлганда бу кеча .Мукофот кечаси, деб номланади. Фитр куни бўлганда Аллоҳ азза важалла давоми...

00:00 / 23.05.2020 3750
Талоқ масаласининг бугунги кундаги долзарблиги Талоқ масаласи ҳар бир киши, оила, жамият ва давлат, бутун давоми...

17:36 / 13.03.2018 3778
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга давоми...

20:52 / 14.10.2016 6301