Ғусл қилиш тартиби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.

Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга «ғусл» дейилади.

 

Ғусл қилиш тартиби:

  1. Ғусл қилувчи шахс дастлаб тасмия айтади ва ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа ва олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ювиб ташлайди.
  1. Кейин худди намозга қилгандек таҳорат қилади. Оғиз-бурунни муболаға билан чайқайди. Агар турган жойида сув тўпланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради.
  1. Сўнгра бошига сув қуйиб, ишқалаб ювади. Сочи ўрилган бўлса, уни ёйиб тагини ва ҳаммасини яхшилаб ювилади.
  1. Баданига уч марта сув қуяди. Сув қуйишни ўнг елкасидан бошлайди, кейин чап елкасига қуяди. Қўли билан баданини ишқалайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин бўлган жойларига алоҳида эътибор беради.
  1. Fуслнинг охирида бошқа жойга ўтиб, оёқларини ювади. Агар ғусл қилган жойида сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади. 

Fуслда қуйидаги нарсалар қилиб бўлмайди:

  1. Сувни исроф қилиш.
  2. Сувни ўта оз ишлатиш.
  3. Сувни юзига уриш.
  4. Дунёвий гапларни гапириш.
  5. Узрсиз бошқадан ёрдам олиш.
  6. Дуо қилиш.
Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон кишиси ўзи яшаб давоми...

14:38 / 27.11.2016 4658
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жаброил тушиб менга давоми...

15:41 / 08.11.2016 25383
Ислом дунёсида  катта йўқотиш, Мўминлар бошида аламли ёзиқ. Аллоҳ ҳузурига кетдилар шошиб, Ҳурматли давоми...

10:30 / 05.02.2017 6617
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 3882