РАМАЗОН СОҒИНЧИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн битта ой ичра султон –

 cор бўлиб кел, Рамазон,

Расулуллоҳ умматига

ёр бўлиб кел, Рамазон!

Жоним тўшай йўлларингга

 зор бўлиб: кел, Рамазон,

Хаста руҳим даво излар –

 кор бўлиб кел, Рамазон!

“Ла илаҳа иллаллоҳ”ни

 ёр қилиб кел, Рамазон,

Томирларда қон бўлиб оқ,

жон бўлиб кел, Рамазон!

Даъюслардан эл безордур –

 ор бўлиб кел, Рамазон,

Сени суймаган нафсларни

хор қилиб кел, Рамазон!

Қалб қаросин покламоққа

қор бўлиб кел, Рамазон,

Муҳаббат-ла чертилгувчи

тор бўлиб кел, Рамазон!

Раҳмат ойи – шафқатлари

бор бўлиб кел, Рамазон

Гуноҳларим бир-бир осай –

 дор бўлиб кел, Рамазон!

Ўн битта ой ичра султон –

 cор бўлиб кел Рамазон,

Расулуллоҳ умматига

ёр бўлиб кел, Рамазон!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

Мавзуга оид мақолалар
Интернетга қарашга юрагинг бетламайди. Ҳар саҳифада у зотнинг номи зикр қилинган, ҳар саҳифада у зотнинг давоми...

06:06 / 03.02.2017 5874
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

10:23 / 23.01.2017 3689
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ҳозирда Фарғона вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб давоми...

14:55 / 07.02.2018 4909