Гўдак тилидан (иккинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи кун...

Ассалому алайкум! Мана бугун Рамазоннинг иккинчи куни. Иккинчи кун биринчисига қараганда енгилроқ ўтяпти. Биласизми, кеча нима бўлди?! Дадам билан ифтордан кейин масжидга чиқдик, намоз ўқигани... Роса кўп намоз ўқидик. Оёқларим оғриб кетди?. Авваллари ўртоқларим билан тўп тепганимизда ҳам, қувламачоқ ўйнаганимизда ҳам бунчалик чарчамас эдим. Лекин масжиддаги Ёқуб отанинг айтишларича, тўп ўйнасак, савоб олмас эканмиз-ку, намоз ўқисак, савоб олар эканмиз. Мен қанча савоб олишимни сўрадим. Ёқуб ота эса: «Жуда кўп!» деб айтдилар. Қизиқ, қанчалик кўп экан-а?! Роса билгим келяпти. Бунчамикин ёки мана бунчамикин?! Нима бўлганда ҳам, мен оёқларим оғришига қарамай, ҳамма намозларни ўқимоқчиман.

Намоздан кейин дадам бир киши билан кўришдилар. Кейин мен ҳам салом бериб сўрашдим. У киши менинг пешонамдан ўпдилар. Илгари холаларим юзимдан ўпишса, ёқтирмас эдим. Юзларим ҳўл бўлиб кетар эди. Лекин бу киши пешонамдан ўпганларида пешонам ҳўл бўлмади. Кейин билсам, у киши масжидимиз имоми эканлар.

Масжидимиз имоми менга қараб: «Муҳаммад Айюб! Сен туғилганингда даданг роса хурсанд бўлиб, менинг олдимга келган эдилар. Дадангга ўхшаган яхши инсон бўлгин. Ҳеч қачон юзини ерга қаратма!» дедилар.

Мен масжидимиз имомини яхши кўриб қолдим. Роса яхши киши эканлар. Ҳозир ҳам у кишини кўргим келяпти. Бориб дадамдан сўрай-чи, бугун масжидга борамизмикан? Унгача сизлар билан яна бир кунга хайрлашаман.

Хайр!

Мавзуга оид мақолалар
                                              7. Маърифатнинг дарёси шайх Муҳаммад Содиқдир, Мўминларнинг пешвоси давоми...

12:30 / 09.02.2017 3655
Излай излай топганим. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога ўзининг ададича, фазлича, давоми...

11:16 / 08.04.2019 4541
Нижний Новгород жомеъ масжидида «Эҳсон» мактабининг аёллар гуруҳи мударрислари томонидан ташкил қилинган давоми...

19:02 / 21.12.2016 2875
Арабларда ва иссиқ ўлкада яшовчи баъзи халқларда аёлларни ҳам хатна қилиш одати бор. Али ибн Ғуробнинг давоми...

11:54 / 25.11.2016 7368