Гўдак тилидан (тўртинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи кун...

Ассалому алайкум! Мана, азиз дўстларим, тўртинчи кунга ҳам етиб келдик. Худди доим рўза тутадигандай кўникиб қолдим.

Биласизми, бугун роса хафаман!

Дадамнинг дўстлари Содиқ амаки бугун ўғиллари Салим билан бизникига келишди. Салим келганидан бери ҳеч кулмас, ҳатто мен билан ўйнагиси ҳам келмас эди. Мен эса ҳайрон бўлардим. Охири ўзидан сўрадим:

– Нима бўлди, Салим?!

У эса ғамгин овозда:

– Сенга мазза-да, ўртоқ! Ҳар доим даданг ва онанг ёнингда. Ҳамма бирга яшайди. Бизда ҳозир ундай эмас! – деди.

– Нега? – деб сўрадим.

У:

– Дадам билан ойим алоҳида яшашяпти. Мен гоҳ дадам билан, гоҳ онам билан яшаб юрибман. Бувимнинг айтишларича, бизга она керак эмас экан. Биласанми, Айюб, мен бувимни ёмон кўраман! Ойимни улар ҳайдадилар. Дадамга айтсам, «Онангни олиб келамиз», дейдилар-у, лекин ҳали бирор марта ҳам бормадик, – деб роса йиғлади.

У билан бирга мен ҳам йиғладим.

Биласизми, дунёда қанчадан-қанча биз тенги етимлар бор. Ота-оналари тирик. Лекин улар етимлар. Биз болалар ота-оналаримиз билан бирга яшашни хоҳлаймиз. Бироқ нима учун катталар биз билан яшашни исташмайди? Майли, бизга ширинлик ёки ўйинчоқлар керак эмас. Майлига, ҳовузларда чўмилишни ҳам, тоғларда варрак учиришни ҳам рад этамиз. Бизга фақат болалар ота-оналари билан биргаликда яшашсин!

Ўртоқларим орасида Жамшиднинг дадаси, Сардорнинг эса онаси улар билан яшашмайди. Шунинг учун Жамшид дадасини, Сардор эса ойисини ёмон кўради. Балки, балки уларнинг ота-оналари бирга яшамасликларига бувилари ё бошқа биров айбдордир. Лекин улар айбни дадалари ёки ойиларида деб ўйлайдилар.

Истардимки, дунёда барча болалар ўз ота-оналари билан бирга яшашсин. Улар йиқилганида ҳар иккалалари ёрдам беришсин. Ҳеч қайси бола ота-онасини ёмон кўрмасин.

Бизга фақат шу керак!

 
Мавзуга оид мақолалар
Худайбия жанги Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалари билан умра ниятида Мадинадан Маккага қараб йўл давоми...

16:00 / 29.12.2016 3704
«Суннатни тирилтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш демакдир        Хожа Бухорий давоми...

20:48 / 20.03.2017 4535
Бу таомни тайёрлашда бироз меҳнат талаб қилинсада, аммо қилган меҳнатига арзийдиган жуда мазали давоми...

12:50 / 29.11.2016 3411
3 « , ». « ». Учинчи ҳадис Амр ибн Мурра Жуҳанийдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

10:31 / 13.12.2018 3449