Ҳажарул-асвад – қора тош
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Матоф ерида 1 метр-у 10 см баландликда Каъбанинг жанубий рукнига маҳкамлаб қўйилган тошдир. У тошнинг узунлиги 25 см, энига 17 см. У Каъбанинг деворларига ўтқазилган. Аввал у тош бир бўлак бўлган. Қаромита замони ва бундан бошқа пайтлардаги ҳодисалар оқибатида зоҳир кўриниши синиб, саккиз кичик бўлакка бўлиниб кетган. Унинг энг катта ҳажми битта хурмо миқдоричадир. У тошлар бошқа катта тошга ўтқазилиб, кумуш билан ҳалқасимон қилиб қўйилган. Ана шу тош ўпилиб, табаррукона ушланади, кумуш билан ўраб қўйилган нарсани эмас! Ўша тош ва кумуш рамка икки шарафли ҳарам ходими томонидан 1422 ҳижрий санада таъмирланган.

Тошнинг ранги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажарул-асвад жаннатдан тушганида сутнинг рангидан ҳам оқроқ эди. Одам болалари хатоси уни қорайтириб юборган», дедилар (Имом Термизий ривояти). Яна баъзи ривоятлар борки, Каъбага киргизилган қисми оқдир. Мужоҳиддан ривоят қилинишича, бу зот айтдилар: «Ибн Зубайр Каъбани (қайта қуриш мақсадида) бузганларида қарасам, Каъбанинг ички қисмидаги барча нарса оқ экан» (Фокиҳийнинг «Ахбори Макка» китобидан). Демак, бу ривоятлардан билинадики, хатолар сабабли қора бўлган қисми унинг фақат зоҳиридир. Шу сабабли қора тош, дейилган бўлса ажаб эмас. Ибн Заҳийра: «Билиш лозимки, хатолар тошгаки ўз таъсирини ўтказганидан кейин қалбларга унинг таъсири кучли ва воқеъийдир. Демак, ундан четланиш шартдир», дедилар.

Ҳажарул-асваднинг фазилати

У тош ёқутлардан бири бўлиб, жаннатдан тушган. Каъбанинг рукнига қўйиш учун Иброҳим алайҳиссаломга ҳозир қилинган. Кейин Қурайшнинг Каъбани қуриш асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни муборак қўллари билан ушлаб ўз ўрнига қўйганлар. Пайғамбар алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарларнинг у тошни ўпишлари шарафини яна ҳам зиёда қилади. У тавофнинг бошланиши ва тугашидир. Тарих давомида набийлар, солиҳлар, ҳожиларнинг лаблари у тошга теккан. Унинг олдида қилинган дуо ижобат бўлади. Ким тошни табаррукона ўпган бўлса, қиёмат куни у гувоҳ бўлади. Имом Термизий ривоятларида келишича, Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қора тошга қиёмат куни кўрувчи икки кўз, гапирувчи тил беради ва у ҳақ билан ўпувчи кишига гувоҳлик беради», дедилар.

Ҳажарул-асвадни ўпиш

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажарул-асвад ва рукнул яманийдан бошқасини ўпмаганлар. Умар розийаллоҳу анҳу ҳажарул-асвад олдига келиб, уни ўпиб: «Биламанки, сен зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган тошдирсан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпмаганларида мен ҳам сени ўпмас эдим», деганлар. Умар розийаллоҳу анҳунинг бундай дейишларига сабаб ўша пайтдаги одамлар эндигина бут-санамларга ибодат қилишдан қутулишган эди. Жоҳилларнинг ўша қора тошни ўпишни худди жоҳилиятдаги араблар каби тошга ибодат қилиб улуғлаш бўлса керак, деб тушуниб қолишлари мумкин эди. Умар розийаллоҳу анҳу тошни ўпиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амалларига эргашиш учундир, деб баён қилдилар. Чунки уни ўпиш жоҳилиятда бутларга қилинган эътиқоддагидек, унинг фойда ёки зарар бергани учун эмас эди. Умар розийаллоҳу анҳу сўзлари агар киши ўша нарсанинг ҳикматини билмаса, дин ишларида шариатга таслим бўлиб, эргашиш учун айтилгандир.

Қора тошнинг кумуш рамкаси

Ҳажарул-асвадга биринчи бўлиб кумуш қоплатган киши Абдуллоҳ ибн Зубайрдир. Ҳар гал зарурат туғилганида унга кумуш қоплатишни халифалар давом эттиришган. 1375 ҳижрий (1955 милодий) йили шаъбон ойида подшоҳ Сауд ибн Абдулазиз томонидан янги кумуш қопланди. 1422 ҳижрий санада икки шарафли ҳарам ходими томонидан таъмирланди.

Мавзуга оид мақолалар
gallery ids17310,17311,17312,17313,17314,17315,17316,17317,17318,17319,17320,17321,17322,17325,17326,17327,17329 Бир гуруҳ ватандошларимиз муборак Рамазон давоми...

22:24 / 10.03.2017 5226
Молмулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор. Ҳозирда давоми...

15:41 / 18.12.2015 4126
embedhttpswww.youtube.comwatchvxAYTUmsjo1Aembed

13:24 / 13.08.2018 3007
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловоту дурудлар давоми...

17:42 / 14.02.2017 5761