Хабар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Малайзиялик шифокор доктор Жамила Маҳмуд касбий фаолияти давомида кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. «Mercy Malaysia» фондининг ташкил этилганидан бошлаб у бутун дунёдаги муҳтож кимсаларнинг жуда кўп қисмига ёрдам қўлини чўзди.

2015 йилда шифокор аёл Халқаро фавқулодда ва гуманитар ёрдам ривожига ҳисса қўшгани учун нуфузли мукофот совриндори бўлди. Бундан ташқари, Жамила Маҳмуд бир неча маротаба бошқаларга ёрдам бериш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган.

2003 йилда у шифокорлар билан бирга болалар шифохонасига дори-дармонларни етказиш учун Ироққа борди. Шунда унинг гуруҳи тўсатдан ўқлар ёмғири остида қолди. Афсуски, шифокорлардан бири вафот этди, яна иккита шифокор жароҳатланди. Жамила хонимнинг ўзи сонидан яраланди.

Ҳозирги пайтда доктор Жамила Маҳмуд «Қизил ярим ой» жамияти халқаро федерациясида ҳамкорлик масалалари бўйича бош секретар вазифасида фаолият юритмоқда.

Рус тилидан Азиза Жалолиддинова  таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
«Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одатҳайз ва нифосдан ташқари қон оқишидир. Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, давоми...

10:08 / 10.05.2017 13498
Тошкент Давлат Тиббиёт Институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Кардиология давоми...

20:59 / 28.02.2017 7389
25   « , , , , , , ». . Йигирма бешинчи давоми...

21:10 / 30.05.2018 4410
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи давоми...

08:26 / 29.12.2016 5103