«Болам ўлди», деманг…» номли видео
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=jOEbzPsgTjo[/embed] «Болам ўлди», деманг… Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари Аллоҳ таолонинг ҳузурида эътиборга олинади. Аллоҳ таоло иккалаларининг сабри учун уларни мағфират қилишни хоҳлайди. Лекин нима сабабли уларни мағфират қилади? Парвардигор болаларини уларга шафоатчи қилиб, (гуноҳларини) кечиради. Саййидимиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан саҳиҳ ҳадис ворид бўлган. У зот айтадилар: «Албатта, ёш бола жаннат эшигига тиралиб олиб, ҳатто ота-онасини жаннатга киргизмагунча кирмай туриб олади».  Яъни  жаннат эшигига осилиб, ўрнидан қимирламай, у ерга чалқанча ётиб олади. Гўёки у эътироз билдириб айтади: «Эй Роббим, ота-онамни мен билан бирга жаннатга киргизмагунингча, ёлғиз ўзим кирмайман». Энди бу меҳрибонликнинг масдари қаерда? Бу ғамхўрликни ушбу боланинг қалбига Роббимиз солиб қўймадими?! Демак, ота-она Аллоҳнинг ҳузурида эътиборга олиниб, уларнинг сабри сабабли Аллоҳ уларни кечириб юборади. Албатта, бу нарса боланинг эҳтиромидан бўлади. Юқорида айтганимиздек, бола жаннат эшигига осилиб олиб: «Эй Роббим, мен ота-онамсиз жаннатга кирмайман», дейди. Бас, шундай экан, шафоат ҳақиқатда бор нарса. Лекин шуни билингларки, қайсидир солиҳларнинг шафоати Аллоҳ таоло раҳматининг бир бўлагидир.

Имом Бутийнинг ушбу видео суҳбатидан

Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси,

21.09.2017 йил

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvN4ecRvqxkNoampfeatureyoutu.beembed Биз бошимизда порлаб турган бу тожни ўзимиз топган бойлик, ўзимиз давоми...

16:39 / 29.03.2019 6569
gallery linkfile ids3771,3770,3767 Конференция учинчи кунининг эрталабги қисмида Кувайт давлатидан ташриф буюрган Ислом давоми...

10:44 / 30.01.2017 4095
Бир сафар катта шифохоналарнинг бирида ёш шифокорлардан бири устози билан бирга беморларни кўриб, давоми...

21:35 / 04.09.2023 3094
embedhttpswww.youtube.comwatchvzpvO2BgNkembed

17:55 / 06.03.2018 3337