«Ўзбекистон мени ҳайратга солди!»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хабар

 

«Ўзбекистон мени ҳайратга солди!»

Бугун – 2017 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Университети, филология факултетида озарбайжонлик адиба, доктор Элужа Отали (Мадина Ҳусейнова)нинг ўзбек тилига ўгирилган «Ўзинг кел» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Кечага адибанинг ўзи ҳам таклиф қилинди. Албатта, бу учрашув талабаларда ҳам, адибанинг ўзида ҳам катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, адиба ЎзМУнинг собиқ талабаси, ўзбек адабиётида ўз қалами билан бир қанча мухлислар эътиборини қозонган шоира ва адиба Гулбаҳор Абдуллоҳ билан ҳам учрашув ўтказди. Икки адибанинг турк тилида эркин мулоқотлари йиғилганларни ҳайратга солди. Улар бир-бирларига ўзларининг нашр қилинган китобларидан ҳадялар улашишди.

Адиба суҳбат асносида Гулбаҳор Абдуллоҳга бу ўзининг Ўзбекистонга илк ташрифи эканини, ўзбек хонадонида меҳмон бўлиш бахти насиб этганидан бениҳоят мамнун эканини, ўзбек халқининг миллий таомлари, урф-одатлари билан танишганини ва бу миллатнинг меҳмондўстлиги, шинавандалиги, бағрикенглигидан жуда ҳайратда эканини сўзлаб берди.

Адиба ўзбекистонда эзгу фаолият олиб бораётган “Muslimaat.uz ” сайти учун махсус интервью бериши ҳақида ҳам билдирди.

Озарбайжонлик адиба Ўзбекистоннинг фахри бўлмиш қадимий Самарқанд, Бухоро ҳамда Хоразм шаҳарларини ҳам зиёрат қилиш мақсадида эканини айтди. Унга адибанинг «Ўзинг кел» номли китобини ўзбекистонлик ўқувчиларга тақдим қилган таржимон Шермурод Субхон ҳамроҳлик қилмоқда.

Зуҳрахон Ҳамдамова,

журналист

 “muslimaat.uz ” учун махсус.

 
Мавзуга оид мақолалар
Шарқ аёлларининг гўзаллариклари тилларда достон бўлиб келган. Уларнинг гўзаллик сирлари асрдан асрга давоми...

08:07 / 27.11.2016 11543
  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқларини, инсонлар билан бўладиган муомалаларини, давоми...

19:24 / 05.02.2017 6169
Муҳтарам жамоат Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ато этилган умр неъмати жуда қадрли ва давоми...

19:45 / 28.04.2017 10206
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим  1.Ниятнинг бузуқлиги ва шуҳратпарастлик Киши бир ишга киришишидан аввал ўша давоми...

12:22 / 31.01.2017 6527