25. Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Вақт ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳрибон амакилари Абу Толиб бошчилигида тижорат карвони билан Шом ўлкасига бордилар. Бусро шаҳрида насроний роҳиб Буҳайро Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдаги пайғамбарлик аломатларини кўриб, Абу Толибга хабар беради. Савол: Ўшанда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам неча ёшда бўлганлар?

Жавоб: " Роҳиб Буҳайро" милодий VI асрда Араб жазирасида, карвонлар йўли устида яшар, бадавий ( кўчманчи халқ) ларни яккахудоликка даъват қилар эди. Муҳаммад алайҳиссаломни Қурайш савдогарлари ҳамроҳлигида кўриб, амакиси Абу Толибга: " Мана шу жиянинг ҳақида улуғ хабарлар бор", деган". У пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 12 ёшда эдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади «Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри давоми...

11:59 / 10.11.2016 9361
Андижонда Қуръон қироати мусобақаси биринчи босқичи 2018 йил 3 феврал куни якунига етди. Мазкур вилоятда давоми...

11:39 / 04.02.2018 4556
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

10:23 / 23.01.2017 3689
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Таҳорат аъзоларини уч маротабадан кўп ювишнинг ҳукми нима Жавоб Бепарволик туфайли уч давоми...

13:43 / 18.05.2017 6012