«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловига келган 4- мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал хулқ эгаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расули Акрам алайҳиссалом ўта шижоатли, ҳам тавозели, ростгўй, ҳаёда борасида ҳатто бокира қизлардан кўра ҳаёлироқ эдилар. Ҳадяни қабул қилар, ҳадя бергувчига у зот ҳам ҳадя берардилар. Садақани қабул қилмас – емасдилар. Ғазаблансалар, ўз ҳавои нафслари учун эмас, фақат Аллоҳ учунгина ғазабланардилар. Топганларини ер, ҳозирланган нарсани қайтармас, ҳозир бўлмаган нарсага эса такаллуф қилмасдилар. Ёнбошлаб ёки хонтахта устида емасдилар. Гоҳида икки-уч ой уйларида қозон қайнамас, хурмо ва сув билан кифояланар эдилар. Мискин, фақир кишилар билан бирга ўтирар, бемор кишиларни зиёрат қилар ва жаноза, дафн маросимларида иштирок этардилар. Ҳазил-мутойиба ҳам килар, лекин ҳазиллари рост сўзлар билан бўларди. Кулардилар, лекин қаҳ-қаҳа отиб эмас, кулгулари табассум эди. (Уйда) аҳли-байтларининг меҳнати (хизмати)да бўлардилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун инсониятга энг гўзал хулқни ўз сийратлари орқали кўрсатиб, ўргатиб, ибрат бўлиб кетдилар...

Умму Маория

       
Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида давоми...

00:33 / 28.02.2023 2847
Аёлнинг либоси отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини кўрсатади. Аммо давоми...

16:04 / 06.09.2017 6770
Бугун «Ҳилолнашр» нашриётматбаасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» ҳамда давоми...

14:47 / 16.02.2017 5470
embedhttpswww.youtube.comwatchvjFfQrNDzbwnohtml5Falseembed

12:46 / 10.01.2017 5271