«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 13-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал ахлоқ эгаси

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят), дея Ҳабибининг ахлоқини гўзал санаган Аллоҳ таолога ҳамду сано ва: “Мен макорими ахлоқни мукаммал қилиш учун юборилдим”, дея мўминларни ҳусни хулқликка чақирган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна ва комил инсон ҳисобланадилар. Бу зот умматларини инсонларга азият беришдан, қалбини оғритишдан қайтариб: “Мусулмонларнинг яхшиси бошқалар унинг қўли ва тилидан озор чекмайдиганлардир”, деб таъкидлар ва ҳаттоки ўзларига қанча азият берган золим мушрикларга ҳам чиройли муносабатда бўлар эдилар.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни аҳдига содиқлик, вафодорлик, ростгўйлик каби фазилатлари учун барча инсонлар у зотни Амин деб аташган.

Яна аҳли китоблардан бўлган Ваҳб ибн Мунаббаҳ бу борада шундай дейди: “Ўтган пайғамбарларга Худо тарафидан берилган китоблардан 71 тасини ўқиб туширдим. Муҳаммаднинг сифатларини уларнинг ҳаммасида кўрдим. Худо томонидан берилмиш бу ақл олдида бошқаларнинг ақллари дарёдан бир томчи сув мисоли, деб ёзилганини ўқидим”.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон бўлганлигини таъкидлар эдилар.

Оламларга раҳмат, мўминларга ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини сифатлаш учун бизнинг сўзларимиз ожизлик қилади.

Отабек Орифжонов

   
Мавзуга оид мақолалар
Бир шаҳарда Аллоҳга иймон келтирмайдиган бир худосиз мусулмонларнинг уламоларини музокарага чақирибди. давоми...

21:00 / 21.08.2019 3134
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сен «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун давоми...

15:56 / 24.02.2017 3842
Ошқозон ва ичакларимиз, буйрак ҳамда жигарларимиз табиий фильтр вазифасини бажаради. Ушбу фильтрлар сув давоми...

21:00 / 21.09.2019 4965
Кўпинча биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг «Унинг ҳамди ила тасбеҳ айтмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг давоми...

16:07 / 03.04.2019 4760