«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 14-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда Мавлид айёми

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

  Бизларни уммати Муҳаммадия бўлишдек бахтга сазовор қилган Роббимиз Аллоҳ таалога буюклиги қадар чексиз ҳамду санолар бўлсин!

Оламлар сарвари, Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин!

Яқин бир-икки ойдан буён оиламизда 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар иштирокидаги кичикинагина мусобақа ўтказишни режалаштираётган эдик, Аллоҳга шукрлар бўлсинким, бу хайрли ишни Рабиъул аввал ойидек ҳикматли ойда ўтказишдек бахтга сазовор қилди.

Мусобақанинг бош мақсади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак фазилатларини, иймонда собитқадамликларини болаларга ибрат қилиб кўрсатиш ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўргатиш, қолаверса, болаларни рағбатлантириб, илмга бўлган қизиқишларини янада юксалтиришдир. Бунда ёш жиҳатдан катталар ва кичкинтойлар гуруҳига бўлинди, оиламиз катталаридан иборат ҳакамлар тузилди, ота-оналар томошабин сифатида иштирок этишди, тўрт шарт асосида ўтказиш режалаштирилди: 1. Тест савол-жавоблар (Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ҳам ўз ичига олган).

2. Ёд олган сураларини ёддан айтиш.

3. Қуръони каримга қараб ўқиб бериш. 4. Эркин мавзу бўлди. Эркин мавзуда болалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиб юрган дуолардан ёдлаб бердилар, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан сўзлаб бердилар, биринчи ваҳий келишини ҳам айтиб ўтдилар, Аллоҳ таолонинг муборак исмларини муяссар бўлганча ёдлаб бердилар (кичкинтойлар) ҳамда ҳадиси шарифлардан кўпроқ сўзлаб беришга уриндилар, Қуръони Каримдаги қиссалардан ҳам сўзлаб бердилар. Мусобақа

якунида умумий баллар ҳисобланиб, 1-2-3-ўринлар аниқланди. Болалар учун байрам дастурхони ёзилди. Бувижонимиз Қуръон тиловатидан сўнг юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини, ёмон кўзлардан Ўзи асрашини сўраб, юртимизда илмга бўлган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда илмларимиз янада зиёда бўлишини, фойдали бўлишини сўраб дуолар қилдилар. Барча иштирокчилар совға-саломлар билан мукофотландилар, уларнинг беғубор кўзлари янада яшнаб кетди, оиламиз даврасида яна тез орада шу каби мусобақалар ўтказилишини интиқиб кутишларини билдирдилар.

Аллоҳ таало барчамизга Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб, у зот шафоатларига муяссар бўлувчи умматлардан бўлишликни насиб қилсин. Омин!

                                            Робия Муҳиддинова

Мавзуга оид мақолалар
Ислом келишидан аввал арабларда аёл зотига энг қадри паст мавжудотлардан бири сифатида қаралар эди. Улар давоми...

06:49 / 12.12.2016 3390
Пойдеворга асос солиниши.Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади.Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи давоми...

01:01 / 25.05.2021 8945
Бугун «Muslimaat.uz» сайтида «1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Фарзандлар жаннат давоми...

11:26 / 25.01.2017 3953
«Саудия фонд биржасига илк бора аёл раҳбар тайинланди»  Яқин Шарқнинг энг йирик Саудия Арабистон фонд давоми...

15:24 / 20.02.2017 2488