Оила ва оилавий ҳаётнинг моҳияти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила ва оилавий ҳаётнинг моҳияти

Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси

Инсонлар жуфт қилиб яратилганининг моҳияти нимада? Қуръонда бу ҳақда нима дейилган?

Аллоҳ якка-ю ягонадир. У бирор нарса ёки кимсага муҳтож эмас. Бироқ бу нарсани Унинг махлуқотларига нисбатан айтиб бўлмайди. Инсонлар аёл ва эркакка ажратилганидек, ҳайвонот ва ўсимликлар олами ҳам икки жинсли қилиб яратилгандир. Кимёвий бирикмаларда эса “мусбат” (+) ва “манфий” (–) тушунчалар мавжуд. Буларнинг барчасига Қуръони Карим оятлари далолат қилади:

“Ва ҳар бир нарсадан жуфтлар яратдик. Шоядки, эслатма олсангизлар” (Зорият сураси, 49-оят);

“Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан – барчасидан жуфтлар яратган Зот покдир” (Ёсин сураси, 36-оят).

Шундай қилиб, жамики мавжудотлар мана шу “жуфтлик” қоидасига кўра бир-бирларига муҳтожлар, чунки бирларига хос хусусият бошқаларига тегишли эмас, яъни эркакларга хос хусусиятлар аёлларникини тўлдиради ва аксинча. Хуллас, жуфтлик бир бутунга айланади.

Аёл ва эркакларнинг бир-бирларига бўлган эҳтиёжу мойилликлари наслнинг давомийлиги учун ҳам муҳим, лекин бу ягона мақсад эмас. Руҳий осойишта ва ижтимоий мувозанатга эга бўлган, ҳар томонлама ривожланган ҳамда хотиржам оила қуриш – башариятнинг муҳим вазифаларидан биридир. 

 Ўзининг барча махлуқотларига Яратган муҳаббатнинг турли кўринишларини тақдим қилган. Бу улкан ҳиссиёт – Унга бўлган муҳаббатини ҳис қилишга тайёргарликдир. Аллоҳ аёл ва эркак қалбларини яқин ҳамда муҳаббатли қилиб яратди. Чунки Аллоҳнинг яратганини сева олган кимса Яратувчини ҳам сева олади. Қалбга илоҳий муҳаббат жойланиши учун – никоҳ Аллоҳ учун қурилган бўлиши керак. Фақатгина жисмоний мойиллик, инжиқлик ёки заифлик (масалан, чирой ё бойликка интилиш) билан қурилган оила кўп ҳолларда ҳақиқий ва мустаҳкам муҳаббатдан йироқ бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда юқоридаги сабаблар билан бино этилган оила кутилган маънавий камолотга эриша олмайди ва қалбни севишга ўргатолмайди. Бошқачасига айтганда, қалблар ўзлари муносиб бўлган ҳолатга етиша олмайди.

Бунда барча пайғамбарларнинг оилавий ҳаётлари олий мақсад ва намуна бўла олади. Оилавий ҳаётларини Жаннатда бошлаган Одам алайҳиссалом ва Ҳаво онамиздан Аллоҳ таоло маъқуллаган никоҳ қонунларини одамлар мерос қилиб олдилар.

Аллоҳ бандаларига шундай хусусият берганки, улар ерда Жаннатда барпо этилган оила ҳавосидан нафас олиш имкониятига эгалар. Шунинг учун ҳам инсон умри давомида мана шу хотиржамлик ва бахт манбаини излайдилар.

Никоҳ бу – барча пайғамбарларнинг йўли, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, ҳар бир авлоднинг баҳори, аёл ва эркакларнинг ор-номуси ҳамда тарбияси, қадр-қиммат ва яхши фазилатлар қалъаси, инсонларни ҳайвонлардан ажратиб турувчи, яъни афзаллигини кўрсатиб турувчи хислати. Ахир, тирик мавжудотларнинг қолганларида никоҳ ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Бир сўз билан айтганда, никоҳ бизга берилган илоҳий қонун бўлиб, энг юксак сифат ва хислатларни ҳимоя қилади. 

Жамиятда оиланинг ўрни қандай?

Оилалар – жамиятни ташкил қилувчи муҳим аъзоларидан. Тарих ҳам шуни исботлаб турибдики, мустаҳкам асосга барпо этилган оила жамият кўрки ва таянчи. Аммо шу билан бирга маънавий уйғунликка эга бўлмаган, ўзаро ҳамфикрлилик йўқ бўлган оилалар жамиятни барбод этишади.

Бу ҳақда Мавлононинг қуйидаги гаплари мавжуд: «Жуфтликлар бир-бирларига ўхшаш бўлишлари лозим. Туфли ва тапочкага қара! Агар бир пойи сенга кичик бўлса, унда иккинчи томони ҳам ҳеч нарсага ярамайди. Оёғингни мажбурлаб тиқсанг, чўлоқланишни бошлайсан». Шунингдек, фақатгина ташқи кўринишга аҳамият беришдан ҳам эҳтиёт бўлиш лозим: «Ташқи кўриниши гўзал бўлиб, ички дунёси ундай бўлмаганлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

 Манба:  http://www.islamisemya.com/semya/semya/semejnye-otnosheniya/4349-o-suti-semi-i-semejnoj-zhizni-2

Мавзуга оид мақолалар
Бир сафар катта шифохоналарнинг бирида ёш шифокорлардан бири устози билан бирга беморларни кўриб, давоми...

21:35 / 04.09.2023 2260
Фотима розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталик меҳрларидан доимо баҳраманд бўлар давоми...

21:00 / 18.11.2016 3958
Ўн беш йил давомида мияси ўлик бўлган киши ҳақида ажойиб қисса Бир аёл ҳижрий 1415 йили эрида содир бўлган давоми...

19:14 / 26.12.2016 7815
Саломатликни сақлашда магнийнинг муҳим ўрни борлигини бугун ҳаммамиз биламиз. Вужудимизга айнан қайси давоми...

06:21 / 16-fevral 3655