ТАЪЗИЯ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 «Ҳилол» нашриёт-матбааси директори Абдулвоҳид Саттиев ҳамда «GRAND TA’LIM» маркази директори Музаффар Саттиевларга падари бузрукворлари Абдуллатиф ҳожи Исмоил махдум ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Ушбу мусибат муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза жумъа намозига, шайх Зайниддин (Кўкча) масжидида бўлиб ўтади.

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз”

Мавзуга оид мақолалар
Бандадирсан, бандаликни исбот этиб,Хато қилсанг, маломат қилгувчи кўп,Бу онларда виждонидан сабот давоми...

21:33 / 30.06.2023 3301
«Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси давоми...

11:46 / 24.05.2017 14701
Беканинг саранжом саришталигию орасталиги ҳақида у бекалик қилаётган уйнинг ҳар бир бурчаги дарак бериб давоми...

15:56 / 15.07.2017 8737
Сизни яратган, чексиз неъматлар билан сийлаган Раббингизнинг улуғ исмини биринчи марта айтган кунингизни давоми...

12:12 / 21.01.2017 15283