СОЛИККА ҚИЛИНАДИГАН НИДОЛАР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Соликка кашф ориз бўлганда унинг ҳиммати тўхтамоқчи бўлса, ҳақиқат ҳайқириқлари унга:Талаб қилаётганинг ҳали олдинда”, дея нидо қилурлар.

Борлиқдаги нарсаларнинг зоҳири унга зийнатли кўринса, уларнинг ботини:Биз синовмиз холос, кофир бўлмагин”, дея нидо қилурлар».

Солик – бу ҳаммага тегишли қилиб айтсак, мустақим йўлда юрган одам, яъни тўғри йўлдан кетаётган одамдир. Уларнинг даражалари, ҳолатлари ҳар хил бўлиши мумкин. Баъзан ўша одамларда шундай ҳолат зоҳир бўладики, ўзида салоҳиятни, олийликни, яхшиликни сеза бошлайди. Бу нарса Аллоҳ кўрсатмасин, тўғри йўлдан тўхтаб қолишга, ўзидан қаноат ҳосил қилишга, “етишдим” деб ўйлашига, ишининг бошқа томонга кетишига сабаб бўлиб қолади. Масалан, бир киши ожиз банда, гуноҳ қилиб юрган эди. Асосий ҳисобланган намоз, рўза, закот каби ибодатлардан йироқда эди. Лекин Аллоҳни инкор қилмасди. Аллоҳ инсоф бериб, тавба қилди. Намозларини ўқий бошлади, рўзаларини тута бошлади, закотини ҳам чиқарди. Қазо ибодатларини ҳам бажарди.  Бошида ўзини айбдор ҳис қилади. Ҳаёти секин-аста изга тушганидан кейин кибр ҳосил бўлиб, ўзига қаноат ҳосил қилишни, ўзидан ажабланишни бошлади. “Ибодатларимни бажаряпман-ку”, деди. Ибодатларини тўхтатмай қилавериши мумкин лекин, ҳиммати тугайди. Ўша пайтда: “Сен ҳали анча йўл юришинг керак, йўлнинг бошидасан!” деган ҳайқириқ келиши керак.

Баъзи одамларлар борки, Аллоҳга шукур қилади, бу ҳолат кўпроқ устозларда бўлади.

Солик алданиб қоладиган фитна икки хил бўлади:

Биринчиси ризқ кенг қилиб қўйилади. Масалан, толиби илм мадрасада ўқиди, уйланди, олий маълумотли бўлди, илмлари зиёда бўлаверди. Одамлар оғзига тушди, машҳур бўлди, мол-дунёси кўпайди. “Илм олганим, берганим учун ютуқларга, мол-дунёга эришдим, ризқим кенг бўлди”, дейди. Шу пайт ҳиммати кесилади. Ҳамма эришган нарсаларини Аллоҳ берганини унутади. Билмайдики, бу банда илми, мартабаси ошгани сари масъулияти ҳам ошиб боришини. Аллоҳнинг розилиги, фазлу карами эсидан чиқиб, дунё матоҳларига назар солмаслиги, бундан ҳам кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини эсидан чиқариб, таъна қилишни бошлайди. Нафси ҳаёт лаззатларига қараб кетиб қолади. Лекин шу онда ўзини маломат қилганида эди, ҳаммаси Аллоҳдан, мен ожиз бандаман, бошқа ҳеч нарсам йўқ, деганида эди, асосий ва ҳақиқий мақсад Аллоҳ розилиги бўлиши кераклигини унутмаганда эди, вазият бошқача бўлар эди.

Иккинчиси, кароматга алданиб қолишлик. Бу кўпроқ сўфийларда бўладиган ҳолат. Сўфийларнинг бошига келган офат ҳам асосан шундан. Кўпчилик адашиб, залолатга кетиши кузатилади. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган бандасига каромат кўрсатиб қўяди. Каромат кўрсатилса, озгина рағбатдан болалар ҳам хурсанд бўлиб шижоатланиб кетгандай, яна ҳам яхшироқ ҳиммат қилиш керак бўлади. Бандаликни ўрнига қўйса, Аллоҳ зиёда қилаверади. Нафси тўғри қабул қилиши керак. Машойихларимиз шунинг учун ҳам муршид агар осмонда учиб кетаётган бўлса ҳам истиқомат (шариат буйруқларига амал қилишлик) бўлмаса, унга алданиб қолмаслиги кераклигини уқтирганлар.

Каромат ҳам синовга бериладиган нарса. Ҳақиқий валий зотлар валийлиги ўзига билинмаган зотлардир. Ўзига билинганда ҳам унинг Аллоҳданлигига, бунинг учун эса янада ҳаракат қилиши лозимлигини билади, чалғиб қолмайди. Кўп аҳли илмлар ҳам таҳажжудга туришини гапиради, таҳажжудга тургани каби амалларини гапириш мумкин эмас. У амаллар Аллоҳ билан ёлғиз ўзининг ўртасида бўладиган ишдир. Уни ошкор қилинмайди, балки махфий тутиши керак.

Каромат деб, одатий ҳолатлардан бўлмаган ҳолатларга ишлатилади. Масалан, “Асҳоби каҳф”га берилган уйқу, 309 йиллик уйқу. Марям алайҳиссаломга берилган ҳомила, Журайж воқеаси, яъни чақалоқнинг ўз онасини оқлаб гапириши. Али розияллоҳу анҳу эса ўликлар билан гаплашганлар. Холид ибн Валид заҳарланган овқатни басмалани айтиб, Аллоҳдан паноҳ сўраб еганларида, заҳар таъсир қилмагани кабилар.

Кўпчилик тушунадики, каромат фақат авлиёларга тегишли, саҳобалар каромат кўрсатишмаган деб. Саҳобаларда ҳам кароматлар кўп бўлган. Улар бу нарсаларни оддий қабул қилишган. Иймонлари кучли бўлганидан бу нарсаларни эслашга ҳожат туғилмаган.

Аллоҳ таоло ҳаммамизнинг ҳимматимизни улуғ қилиб, дунё зийнатининг фитналаридан Ўзи ҳимоя қилсин. Мустақим сиротда собитқадам қилсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсин давоми...

00:13 / 12.12.2016 5525
Ассалjму алайкум ва рfҳматуллоҳи ва барокатуҳ                 Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган давоми...

09:08 / 11.02.2017 4400
Аллоҳ таолога бандаларнинг дуо қилишлари маҳбубдир. Дунёда қайтақайта бир шахсдан кичиккичик нарсалар давоми...

06:11 / 29.12.2016 2835
gallery ids3281,3282,3283,3284,3285,3286,3287,3288,3289,3290,3291,3292,3293

13:00 / 09.11.2016 4386