Қалбларга ҳаяжон солган беллашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбларга ҳаяжон солган беллашув Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга яқин йўл босиб, Ўзбекистон туманига етиб келди. Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг “Умид” тўйхонасида аёл-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақага жами 300 га яқин меҳмонлар тўпланган. Беллашувда иштирок этаётган аёл-қизлар сони 57 та бўлиб, беллашув фақат тиловат йўналишида олиб борилмоқда. Беллашувнинг 1-босқичи 18–25 ёшлар ўртасида олиб борилмоқда. Ушбу илм анжуманига тўпланган барча иштирокчилар ҳамда меҳмонларнинг нигоҳларида шодлик, қалбларида ҳаяжон! Иштирокчиларнинг тиловатлари кузатувчиларнинг кўзлариган ёш қалқдирди... Мусобақани қуйидаги ҳакамлар кузатиб, баҳолаб боришмоқда: Ҳайъат раиси: Авазбек Давлатов Ҳайъат аъзолари: Жамолиддин Қодиров ЎМИ ходимаси (жамловчи): Мунирахон Абубакирова Баҳоловчи ҳакам (кузатувчи): Мактубахон Мансурова Баҳоловчи ҳакам: Гулобод Қурбонова Баҳоловчи ҳакам: Муслима Қодирова Баҳоловчи ҳакам: Бибиробия Бобоева Азиз мухлисалар! Muslimaat.uz сайти ушбу файзли, шукуҳли илм анжуманидан лавҳалар бериб боради. Биз билан бирга бўлинг, қалбингиз нурга буркансин! Muslimaat.uz учун махсус    
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids5717,5719,5720,5721 Бугун «islom.uz» порталида фавқулодда мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда бир неча масалалар давоми...

08:06 / 03.02.2017 15453
САВОЛ Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими ЖАВОБ давоми...

17:32 / 16.10.2016 12376
Бисмилаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бугунги саййидул айём давоми...

22:13 / 13.12.2016 28492