Тошкент шаҳридаги “Мумтоз” ресторанида Қуръон мусобақаси бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Бугун 13 феврал куни Тошкент шаҳрининг “Мумтоз” ресторанида Қуръон мусобақаси жуда юқори шукуҳ билан бошланди. Унда жами 44 та аёл-қиз иштирокчилар фақат тиловат йўналиши бўйича беллашишяпти.

Минг ўринли ресторан биноси аёлларга тўлиб, ҳатто ҳовли-кўчалари ҳам опа-сингилларимиз билан лиммо-лим эканини алоҳида айтиб ўтишимиз керак.

Мусобақани Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон мусобақаси – 2018 йил” ҳайъат раиси Абдулҳаким Матқулов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими раҳбари Раҳимберди Раҳмоновлар очиб беришди.

Энди эса ҳайъат аъзолари билан танишинг:

  1. Фотимахон Ҳақбердиева
  2. Марямхон Абдуллаева
  3. Одинахон Муҳаммад Содиқ
  4. Мухлисахон Эргашева
  5. Меҳрихон Турсунова
  6. Зулайхо Урунова
  7. Айюбхон қори Боймирзаев
  8. Ҳусан қори Ваҳобов

Хабарлар давомини биз билан кузатиб боринг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади. 

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvAmDJect5BRAfeatureyoutu.beembed

11:08 / 15.03.2018 4067
 «Жоним болам Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга ҳаракат қил. Агар давоми...

20:31 / 29.12.2016 4899

19:07 / 17.05.2018 4194
Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз давоми...

21:36 / 18.03.2023 3439