Қуръон мусобақасининг Республика босқичи бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бугун 21 апрелдан Ўзбекистонда Қуръон мусобақасининг Республика босқичи бошланди. Нурли беллашув Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” анжуманлар саройида (ЎзМУ Маданият саройи) бўлиб ўтмоқда. 24 апрелгача давом этиши кўзда тутилган мазкур мусобақани эркак қориларимиз тиловат йўналишида бошлаб беришди. Даврани машҳур сухандон ва хонанда Шуҳрат Қаюмов олиб бормоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси бош муфтийси Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар меҳмон сифатида иштирок этишяпти. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори бошчилигидаги ҳайъат аъзолари эса иштирокчиларни баҳолаб боришмоқда. Эслатиб ўтамиз, мусобақа жараёнини онлайн тарзда Тошкент шаҳридаги учта катта масжид – “Шайх Зайниддин” (Кўкча), “Ҳазрати Имом” (Хастимом), “Минор” ва вилоятлардаги марказий масжидларга қўйилган катта экранлар орқали кузатиб бориш мумкин.

muslimaat.uz” учун махсус


 
Мавзуга оид мақолалар
Илк бор араб мамлакатидан бўлган мусулмон ёзувчи аёл 2019 йил Букер мукофоти номзодлари рўйхатига давоми...

10:16 / 16.03.2019 2475
embedhttpswww.youtube.comwatchvN5T1gf7fDUoembed

14:59 / 12.06.2017 3768
56 . , « » , , ». .   Эллик олтинчи давоми...

15:32 / 13.06.2018 6602
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган давоми...

21:00 / 28.10.2019 3715