Рамазон фазилатлари (15-16 ҳадис)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَقُولُ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِذَا دَنَا رَمَضَانُ: «قَدْ أَظَلَّكُمْ شَهْرُ رَمَضَانَ فَاغْتَنِمُوهَ، بِمَحْلُوفِ رَسُولِ اللَّهِ، مَا دَخَلَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ شَهْرٌ قَطُّ خَيْرٌ لَهُمْ مِنْهُ، وَلا دَخَلَ عَلَى الْمُنَافِقِينَ شَهْرٌ شَرٌّ مِنْهُ، بِمَحْلُوفِ رَسُولِ اللَّهِ، إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يَكْتُبُ لِلْمُؤْمِنِ أَجْرَهُ وَنَوَافِلَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُدْخِلَهُ، وَيَكْتُبَ لِلْمُنَافِقِ شَقَاءَهُ وَوِزْرَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُدْخِلَهُ، وَذَلِكَ أَنَّ الْمُؤْمِنَ يُعِدُّ فِيهِ الْقُوَّةَ عَلَى الْعِبَادَةِ، وَالْكَفَّ عَنِ الأَذَى، وَالانْبِسَاطَ فِي النَّفَقَةِ، وَيُعِدُّ فِيهِ الْمُنَافِقُ اتِّبَاعَ غَفَلاتِ الْمُؤْمِنِينَ، وَاتِّبَاعَ عَوْرَاتِهِمْ، وَالتَّفَرُّغَ لأَذَى الْمُسْلِمِينَ، وَهُوَ غُنْمٌ لِلْمُؤْمِنِ وَنِقْمَةٌ لِلْفَاجِرِ».

سبق برقم 13.

Ўн бешинчи ҳадис

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон яқинлашса:

«Сизларга Рамазон ойи соя солиб қўйди, уни ғанимат билинглар», дердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичган онт ила қасамки, мусулмонларга улар учун ундан яхши ой кирмаган. Мунофиқларга эса ундан ёмон ой кирмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичган онт ила қасамки, Аллоҳ азза ва жалла у кирмасидан олдин мўминга ажру нафлларини ёзиб қўяди. Мунофиққа эса у кирмасидан олдин бахтсизлиги ва гуноҳини ёзиб қўяди. Негаки, мўмин унда ибодатга қувват, озордан тийилиш ва нафақада кенглик тайёрлайди. Мунофиқ эса унда мўминларнинг фаромушликлари кетига тушишга, яширин ерларининг кетига тушишга ва мусулмонларга озор беришга ажралишга тайёрланади. У мўминга ғанимат, фожирга уқубатдир».

Ўн тўртинчи рақамдаги ҳадис ҳукмидадир. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: «لَمَّا حَضَرَ رَمَضَانُ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «قَدْ جَاءَكُمْ شَهْرُ رَمَضَانَ شَهْرٌ مُبَارَكٌ افْتَرَضَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ صِيَامَهُ، تُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَتُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَحِيمِ، وَتُغَلُّ فِيهِ الشَّيَاطِينُ، فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ، مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ».

حسن، كما سبق برقم 10.

Ўн олтинчи ҳадис

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Рамазон кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дердилар:

«Сизларга Рамазон ойи, муборак ой кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади. Унда шайтонлар кишанланади. Унда минг кечадан яхши бир кеча бор, ким унинг яхшилигидан маҳрум бўлса, аниқ маҳрум бўлибди».

Ҳасан ҳадис, 11-рақамдаги ҳадис ҳукмидадир.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси қудсий «Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг давоми...

13:31 / 24.12.2016 3979
 Кунларнинг бирида аёл уйидан чиқаётиб, ҳовлида учта нуроний оқсоқолга кўзи тушди. Уларни у шу кунгача ҳеч давоми...

19:06 / 01.12.2016 17858
Кексаларни ҳурмат қилиш Ўз бандаларига ибодатнинг турларини кўпайтириб берган Аллоҳ таолога беадад, давоми...

21:45 / 08.02.2017 5501
embedhttpswww.youtube.comwatchvQXCkeROiONofeatureyoutu.beembed

18:25 / 28.03.2018 4080