Лондонда «30 кун ҳижобда» акцияси ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«30 кун ҳижобда» – бу йилги Рамазон ойида айни мана шу ном остидаги акция ўз ҳаракатини давом эттиряпти. Муслималарни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятдаги исломофобик кайфиятга қарши курашиш мақсадида Ислом динига мансуб бўлмаган аёл-қизлар 15 майдан 15 июнгача ҳижоб кийиб юришни ният қилганлар. Британиянинг Ilford Recorder сайтининг хабар беришича, мазкур флешмоб World Hijab Day («Бутун жаҳон ҳижоб куни») ахборот-тарғибий гуруҳи томонидан ташкил қилинган. Шарқий Лондондаги «Уч эътиқод» ҳаракатининг етакчиси Хола Ҳасаннинг айтишича, бу номусулмон бўлган кишилар учун жуда яхши тажрибадир, яъни муслима аёллар билан нақадар ёмон муомалада бўлинаётганини ўз бошларидан ўтказиш учун ёрдам беради. «Энг ачинарлиси, Аллоҳга итоат ва сиполик рамзини нима учундир хавф, зулм ҳамда нафрат билан боғлайдиган бўлиб қолишган», дейди Хола Ҳасан. Хола Ҳасаннинг ўзи 14 ёшидан ҳижоб кийишни бошлаган ва кўпинча ҳақорат ёки ҳуқуқлари чекланган вазиятларга дуч келган. Масалан, шундай вақтлар бўлган ҳам эканки, унинг борлигига эътибор қилишмаган. Баъзан эса олдидан ўтиб кетаётиб, қасддан туртиб кетишган экан. «Бутун жаҳон ҳижоб куни» уюшмаси «Номусулмоннинг бу чақириқда иштирок этиши учун 20 та сабаб» номи остидаги рўйхатни чоп қилишди. Булардан ташқари, рўйхатда «бутун дунё муслима опа-сингилларини қўллаб-қувватлаш» ҳақида банд ҳам бор. Бу банд бевосита машҳур инглиз мақоли "Бир одамнинг пойабзалини кийиб, камида бир чақирим ўтмагунингча у киши ҳақида ҳукм чиқарма"дан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда бир ой муддат давомида ҳижоб кийиш таклиф қилинган. "Умумжаҳон ҳижоб куни" ҳаракати Нозима Кхан томонидан 2013 йилда ташкил этилган. Бу кун ҳар йили 1 февралда – 140 га яқин мамлакатда нишонланади. Шу кунда ҳаракат фаоллари диний эътиқодидан қатъий назар, барча қизларни бутун кун давомида ҳижоб кийиб юришга таклиф қиладилар. Бундан ташқари, 1 феврал куни дунё бўйлаб минглаб тадбирлар ва акциялар амалга оширилади. Шу йўсинда улар аҳолига маърифат улашиб, ҳамжиҳатлик руҳи ва муслималарга нисбатан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қиладилар. Шунингдек, бу каби оммавий флешмоблар жамиятда диний бағрикенгликка ҳам ҳисса қўшади. Беш йил мобайнида тадбирнинг машҳурлиги ошиб, дунё бўйлаб ҳижоб кийган муслималарни қўллаб-қувватловчи қизлар сони ортди.

Манба: http://www.musulmanka.su/index.php/nasha-zhizn/zhensh

Мавзуга оид мақолалар
Фитрия Муҳаммад ndash 2020 йилнинг энг яхши спорт менежериФитрия Муҳаммад 10 ёшида Эфиопиядан АҚШга келган. У давоми...

08:20 / 15.01.2021 3154
Халқаро Олимпия ўйинларига одатда турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб ўйинчилар ташриф буюришади.Бир давоми...

00:26 / 14.02.2020 3211
2023 йил. 20 июль. Москва.Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ ижодий жамоамиз билан Москвага давоми...

23:12 / 22.07.2023 1528
Саудия Aрабистонида яшовчи Ренада Ҳусайн эшитиш қобилияти чекланган одамларга автомобил бошқаришда ёрдам давоми...

17:56 / 30.01.2021 4174