“Hilol-nashr”да янги китоб тақдимоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бугун 8 сентябрь куни «Hilol-nashr» нашриётининг тадбирлар залида янги китоблар ва медиамаҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди. Булар қуйидагилардир:

1. Учтепа туманида жойлашган «Ҳазрати Алий» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларидаги маърузалари жамланган диски (mp3 va DVD);

2. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ходими Айюбхон домла Ҳомидов бошчилигидаги муаллифлар гуруҳи (Обид Мирҳамидов, Абдулазиз Усмонов, Акмал Мирҳамидов) томонидан нашрга тайёрланган (ғоя муаллифи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) «Имом Аъзам» (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нуъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ) китоби;

3. Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов қаламига мансуб «Мўмин киши – мукаррам зот» китоби.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.

Абдулқайюм Исмоилов маросимни очиб бергач, Фирдавс жоме масжидининг имом-хатиби Бахтиёр Сатторовга сўз берди. У янги китоб “Имом Аъзам” ҳақида нутқ қилди.

Сўнг Раҳматуллоҳ қорининг “Мўмин киши – мукаррам зот” китоби тўғрисида Эшонгузаржоме масжиди ноиб имоми Муҳаммад Шокир домла Турдибеков батафсил гапирди.

Тақдимот давомида ушбу нашрлар устида кўп кишилик ижодий жамоа ишлагани, жумладанмусаввирлар, дизайнерлар, техник мутахассислар, саҳифаловчилар жалб қилингани, босмахонадa мазкур китобларнинг юқори сифатда босилишига алоҳида жонбозлик кўрсатилгани алоҳида эътироф қилинди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
43. Савол Ваҳий нима Жавоб Ваҳийнинг луғавий маъноси Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига зудлик билан давоми...

17:02 / 11.12.2017 3852
САВОЛ Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Абу давоми...

18:01 / 16.10.2016 7166
Ҳақиқатда, болалар жамиятнинг ойнасидир. Уларда оталарининг ҳилқатларию, ҳулқлари намоён бўлади. Фарзанд давоми...

20:28 / 29.12.2016 3641
51. Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган ёш бола ким Жавоб давоми...

18:20 / 15.12.2017 4532