Ўзбекистон Президенти қурган мактаб Ўш шаҳрида иш бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти марказида қуриб битказилган Алишер Навоий номидаги 18-мактаб гимназияси 2018-2019 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлади. Мактаб охирги замонавий услубда бино этилган бўлиб, унда ўқиш учун 1100 нафар ўқувчи қабул қилинган. Жами 1-синфдан то 11-синфгача 34 та синф мавжуд. Дарслар қирғиз, рус, инглиз ва ўзбек тилларида олиб борилади. Мактаб директори Карамурзаева Турдиойим Абсаматовна бўлиб, унинг изоҳ беришича, ушбу мактаб қурилишидан мақсад – икки давлат ўртасидаги, қирғиз ва ўзбек миллатлари орасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур мактаб Ўш давлат университетининг шундоққина ёнида жойлашган ва уч қаватдан иборат. Унда ҳар бир фанга бағишланган алоҳида хоналар мавжуд ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ўтган йили октябр ойида бошланган қурилиш ишлари май ойида ниҳоясига етган. Бизга хабар беришларича, мактаб қурилишига 25 миллиард сўм сарф этилган. Қуйида мактаб-гимназиянинг бир нечта суратлари билан танишишингиз мумкин.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА, «muslimaat.uz» учун махсус тайёрлади.

  

Мавзуга оид мақолалар
У Зот Унга томон сайр қилувчиларни ва Унга етишганларни ўз амалларини кўришдан ва аҳволларига шоҳид давоми...

14:53 / 06.02.2019 3172
СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН   Тунлар бедор сизни кутмасам, Сизни дея кўзёш тўкмасам, Суннатингиз давоми...

22:41 / 19.03.2017 4549
«Ҳилолнашр» матбаасининг фаолияти юксак баҳоланди  Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, халқимизнинг давоми...

13:38 / 24.12.2016 3735
Қаламни яратиб, одамзотга баён қилиш неъматини ато этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг давоми...

05:25 / 27.12.2016 3892