Психологга психолог керакми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Маълумки, 12 октябр куни Москва шаҳридаМусулмонларга психологик ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллаб-қувватлаш Фонди кўмагида халқаро “Ислом: психологик барқарорлик – шахсий ва жамоавий фаровонликнинг асоси” иккинчи умумроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Бу конференцияда Индонезия, АҚШ, Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг турли минтақаларидан кўпгина амалиётчи мутахассислар, шу жумладан, психологлар ҳам иштирок этдилар.

 Конференция мобайнида кўплаб масалалар муҳокама қилинди, хусусан, “Ислом – онгли танловми ёки урфга эргашишми?” сарлавҳаси остида секцион кенгаш олиб борилиб, бунда Ўзбекистондан вакил сифатида Одинахон Муҳаммад Юсуф нутқ сўзлади.

Сўнгра “Экстремизм ва терроризм тарафдорларининг дерадикализацияси ва ресоциализациясининг психологик жиҳатлари” ҳамда “Мусулмонларнинг психологик консультациясининг йўналишлари ва усуллари” мавзулари кўриб чиқилди.

Кейин амалиётчи психолог-мутахассислартомонидан кўпгина маҳорат дарслари уюштирилди.Жумладан, Симферополь шаҳридан “Фойдали илм” маърифат проектининг раҳбари Баирова Зейнаб Музаффаровна томонидан “Монодрама техникаси орқали тушлар билан иш олиб бориш” мавзуси остида тренинг ўтказилди.

Ялпи мажлисда эса “Шахснинг лангар назарияси: инсоннинг маънавий тарафи” мавзусига бағишланган маърузани Индонезиянинг Жакарта шаҳридан ташриф буюрган, мусулмон психологларнинг Халқаро уюшмаси Президенти доктор Багус Рийоно (Bagus Riyono) ва “Қуръоннинг меҳнат одобига Мақасид позициясидан қаралиши” мавзусига оид маърузани эса фалсафа фанлари доктори, Индонезия Ислом университетининг ижтимоий ва гуманитар фанларҳамда психология факультети декани ўринбосари доктор Эми Зулайфаҳ (Emi Zulaifah) нутқ қилиб берди.

Қуйида ана шу шахслар билан уюштирилган суҳбатни ҳавола этамиз.

Бугунги конференциядан нималарни кутган эдингиз ва кутганларингиз амалга ошдими?

Баирова Зейнаб Музаффаровна:

Ҳа, албатта! Бу учрашувдан кутганим асосан бошқа Ислом психологларининг тажрибалари билан танишиш ва  мен учун жуда актуал бўлган нарса – уларнинг мусулмон оилаларга ёрдам беришларида қандай усулларни қўллашлари эди. Бизнинг уюшмамизда илм-фан, маърифат юзасидан кўпроқ фаолият юргизилгани сабабли, албатта, менга бошқаларнинг тажрибалари жуда қизиқарлидир. Бу конференциядан жуда кўп маълумотлар олдим. Шуни ҳам айтмоқчиманки, кўпроқ инсонларга психологик кўмак беришда социодрама усулини қўллаш янгилик бўлди. Ҳамда назарий жиҳатдан ресурслар сифатида ҳам ўзим учун жуда кўп маълумотлар олдим. Шахсан менамалий психолог сифатида фаолият олиб борганим учун психология илмининг назариясини янада чуқурроқ ўрганиш кейинги амалий фаолиятимда катта самара беришига аминман.

Багус Рийоно:

Кутганларимдан кўпроғини олдим! Сабабимазкур конференцияда шунчаки қатнашиб, университетларимиз ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва касбдошларим билан янада жипслашган ҳолатда мулоқотни амалга ошириш, бу ердаги мен учун нотаниш бўлган инсонлар билан яқинроқ танишиш ниятида эдим. Аммо менинг илмий тадқиқотларим бу ердаги журналларда чоп этилишига, хусусан, Россия Федерациясининг “Минбар. Ислом тадқиқотлари” журналида нашр қилинишига таклифлар олдим ва бу таклифлар мени жуда ҳам мамнун этди.

Бугунги конференциядан, аниқроғи, сиз ва биз учун янгилик бўлиб ҳисобланган назариялар, амалий маҳорат дарсларидан олган сабоқларингиздан сўнг уйга қайтгач, қайси ишларни амалга оширишмоқчисиз, яъни сизда қандай янги ғоялар туғилди?

Баирова Зейнаб Музаффаровна:

Юқорида айтганимдек, мен ва фаолият юритаётган уюшмамиз кўпроқ маърифий йўналишда иш олиб борганимиз учун ҳозирда бу ердан олган сабоқларим таъсирида шуни англаб етдимки, XXI асрнинг диний-маърифий фаолияти, психологик илми ва билимисиз муваффақиятга эришиш мумкин эмас экан. Биз уюшмамизга ташриф буюрган аёлларга Ислом ақидаси, одоб-ахлоқи, фиқҳ дарсларидан таълим берар эдик. Эндиликда ҳозирги даврга ҳамоҳанг ҳолатда,жамиятимизнинг психологик талабига жавоб бериш мақсадида Ислом илмига психологик жиҳатдан ёндашиб таълим бериш ғоялари туғилди. Чунки шу йўл орқали маърифий йўналишдаги мазкур ишларимизнинг янада сифатли бўлишига аминман ҳамда уюшмамизда фаолият юргизаётган бошқа ходималаримизга ҳам бу иш ўта мароқли бўлишига ишонаман.

– Психологларга кўпинча бериладиган саволни бермоқчиман. Сиз ҳам бошқа инсонларда бўлгани каби қалбингизда руҳий тушкунлик, асабийлашиш, безовта бўлиш ҳолатларини кузатганмисиз ва бунга қарши курашиш учун қандай амалларни бажарасиз?

Баирова Зейнаб Музаффаровна:

Менимча, ҳар бир инсонда бундай ҳолатлар бўлиши табиий. Айниқса, бошқа инсонлар билан иш олиб борар эканмиз, уларга кўп энергиямизни, куч-қувватимизни сарф қилганимиз сабабли ўзимизда чарчоқ, асабийлашиш, безовта бўлиш ҳиссини, қалбимизда бўшлиқ пайдо бўлишини сезамиз ва бу ўзга инсонларга нисбатан кучлироқ намоён бўлади, деб ҳисоблайман. Бундай ҳолатларда шахсан мен кўпроқ ўзимни ибодатлар билан банд қилишҳаракатида бўламан. Шундагина нафақат мен, балки ҳар бир инсон таскин топади. Ҳамда ҳар бир ўзини ҳурмат қилган психологнинг мурожаат қилиши учун ўз психологи бўлиши керак, деб ўйлайман. Мен ҳам бундан холи эмасман.

Эми Зулайфаҳ:

Ҳа, албатта, ҳар бир инсонда бундай ҳолатларнинг бўлиши табиий. Шунчаки инсон ўз устида ишлаши, бу ҳисларга берилиб кетмаслиги керак. Мен ҳам улардан ғолиб келиш йўлларини ахтариб, бўшашмасликка ҳаракат қиламан.

Фаолиятингиз мобайнида иш услубингизда сизга қайси амаллар ёрдам беради?

Баирова Зейнаб Музаффаровна:

Менинг иш фаолиятимда асосий катта кучни берувчи, менга ёрдам улашувчи бу “садақаи жория” иборасини бутун вужудим ила ҳис этишдир. Чунки биз Ислом йўлида ва инсонларга психологик ёрдам беришда хизмат қилар эканмиз, бизларга ҳар хил одамлар мурожаат қиладилар. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, баъзи инсонлар биз ўз вақтимизни, куч-қувватимизни сарфлашимизни қадрламайдилар. Аммо юқоридаги ибора – “садақаи жория” бизнинг иш фаолиятимизнафақат бу дунё учун хизмат тариқасида олиб борилишини, балки қайта тирилганимиздан сўнг ҳам бизга ёрдами тегиши мақсадида юритилишини эслатади, яъни амалларимиз Аллоҳ розилиги учун бажарилиши кераклигини дилга солиб туради.

Багус Рийоно:

Ўйлайманки, идеолизм, мақсадларимизнинг энг юксагига эришиш, жамиятимизга катта фойдамиз тегишини ҳис қилиш менга ўз фаолиятимда катта куч беради.

Ҳаётингиздаги энг олий мақсадингиз нима?

Багус Рийоно:

Мусулмон бўлганим учун ҳар бир мўмин-мусулмон амалга ошириши керак бўлган хайрли амалларни бажариш, инсонларга фойдам тегиши менинг ҳаётимдаги асосий мақсадимдир.

Эми Зулайфаҳ:

Биз турмуш ўртоғим Багус Рийоно билан бир олийгоҳда таҳсил олиб, бир жойда яшаб, бир ерда фаолият юритиб, тадқиқотларимизни ҳам бирга амалга оширганимиз учун мақсадимиз ҳам, албатта, бир хил. Аммо бир нарсани қўшмоқчиманки, бу дунё кўз очиб юмгунимизча ўтиб кетади ва фақатгина инсонларнинг фаровонлиги учун қилган хайрли, яхши амалларимиз мангудир.

Баирова Зейнаб Музаффаровна:

Бугунги менинг “Монодрама техникаси орқали тушлар билан иш олиб  бориш” маҳорат дарсимда иштирокингиз мобайнида сизнинг “Инсонларга хизмат қилишда максимал даражада фойдам тегиши керак”, деган иборангиз менга кучли таъсир қилди. Ҳақиқатдан менинг ҳам ҳаётимдаги энг олий мақсадим динимга, халқимга максимал даражада фойдам тегишидир. Ҳар бир яшаб ўтган пайғамбар алайҳиссаломларнинг энг олий мақсади бўлмиш ва улардан биз инсонларга мерос бўлиб қолган вазифалари бу – динимизга, умматимизга, мусулмонларга ва ўз ватанимизга хизмат қилишдир. Мен ҳам ана шу “халқа”нинг энг четида турган бир инсонлигимдан, Яратган менга-да шу жамиятимизга хизмат қилишни насиб этганидан жуда мамнунман. Менинг дуоларим ҳам умрбод ана шундай банда бўлиб қолишим ҳақидадир!

Мароқли суҳбатингиз ва вақтингизни аямаганингиз учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Мадина Джураева суҳбатлашди.

Мавзуга оид мақолалар
Исломнинг аёллар ишлаши борасидаги мавқифи Ислом илк зоҳир бўлган пайтдан бошлаб аёллар масалаларига давоми...

08:54 / 26.04.2019 3275
Йогага гимнастик ва физикавий машқ сифатида қараб, унга фалсафий кўриниш бермай ва мана шу ишни тўппатўғри давоми...

09:17 / 17.02.2019 6966
манба  httpwww.islamisemya.com Рус тилидан Гўзал таржимаси Давлат маорифи соҳасида илғор саналувчи Финляндия давоми...

21:31 / 11.03.2017 3437
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи давоми...

11:22 / 10.05.2017 3010